ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


“Уйма-уй”: яна бир фуқарога амалий ёрдам берилди 13.05.2019

“Уйма-уй”: яна бир фуқарога амалий ёрдам берилди


Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси, туман ва шаҳар кенгашлари вакиллари ҳамда депутатлари иштирокида партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида аҳоли хонадонларига бориб, уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар ва аҳолининг кам таъминланган қатламларининг муаммолари ўрганилмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бирида 1988 йилда туғилган фуқаро Нигора Қурбанбаева болалигида бахтсиз ҳодиса туфайли оёғидан жароҳат олганлиги, унга шифокорлар томонидан полиартрит ташхиси қўйилганли ҳамда мунтазам даволаниш билан биргаликда юриш машқларини бажариш учун махсус спорт анжомлари зарурлигини маълум қилди ва уни сотиб олишга моддий имконияти етмаслиги боис, партия вакилларидан амалий ёрдам сўради.

Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзоси Ахмет Сейтмуратов ҳомийлигида Нигорага зарур бўлган спорт анжомлари (тренажер) олиб берилди.

Айни кунларда мазкур спорт анжоми билан шуғулланиш орқали ўз соғлигини тиклашга киришган Нигора Қурбанбаева шундай саховатли инсонлар кўпайишини тилаб, партия вакиллари ва депутатга миннатдорчилик билдирди.


“Уйма-уй” лойиҳаси доирасидаги учрашувлар давом этмоқда.



Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши етакчи мутахассиси

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz