ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланилмоқда 14.01.2019

Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланилмоқда

Сана муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан «Ватан ҳимояси – муқаддас бурч» мавзусида учрашув кечаси ташкил этилди.

– Мамлакатимизда 14 январь Ватан ҳимоячилари кунини миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган, деди – ЎзМТДП ҚР Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони раҳбари Левитан Абдимуратов. – Бу бежиз эмас, албатта. Сизу бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя килинмокдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидкидилдан адо этаётган, тараккиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни хар канча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.

photo_2019-01-14_15-39-21.jpg

Тадбир сўнгида иқтидорли талаба ёшлар томонидан концерт дастури ва ҳарбийлар ҳаётига оид саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги 28803-сонли ҳарбий қисмда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда партия вилоят Кенгаши девони ходимлари, ЎзМТДПдан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ҳарбийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

IMG_9917.JPG

Унда сўзга чиққанлар ҳарбийларни самимий қутлаб, юртимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ҳамда ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимизнинг ташкилий ва таркибий жиҳатдан такомиллашгани, умуммиллий мақсад сари интилиб, ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамиятини қуриш ишини амалга ошириш йўлидаги муносиб ўрни, Миллий армиямизнинг бугунги тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашдаги аҳамияти хусусида сўз юритдилар.

Тадбир якунида партия вилоят кенгаши томонидан осойишта ва фаровон кунларимиз, тинчлигимиз йўлида фидокорона хизмат қилаётган ҳарбийларга эсдалик совғалари топширилди.

IMG_9884.JPG

ЎзМТДП Қашқадарё кенгаши томонидан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ташкил этилган тадбирда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг олиб борилишида осмонимиз мусаффолигини таъминлаётган мард ўғлонлар - ҳарбийларнинг ўрни беқиёслиги таъкидланди ҳамда уларга байрам совғалари топширилди.

photo_2019-01-14_16-08-10.jpg

Ҳарбийларни табриклаш ва уларнинг халқ олдидаги фидокорона меҳнатини қадрлаш мақсадида ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши ҳам вилоят ҳудудидаги ҳарбий қисмларга ташриф буюриб, соҳа вакилларини қутладилар.

photo_2019-01-14_14-40-46.jpg

photo_2019-01-14_14-42-28.jpg

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан “Ватан ҳимояси - муқаддас бурч” мавзусида маънавий тадбир ташкил этилди.

Куй-қўшиқларга уланиб кетган тадбир сўнгида фаол иштирокчилар, мард ва жасур ҳарбийларга партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-01-14_15-59-06.jpg

photo_2019-01-14_15-59-12.jpg







Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz