ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Юксакларда ҳилпирар юртим байроғи 17.11.2018

Юксакларда ҳилпирар юртим байроғи

Шу кунларда 18 ноябрь — “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳамда 1-сонли Нукус тиббиёт коллежи билан ҳамкорликда «Байроғимиз – фахру ғуруримиз» мавзусида ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ходимлари ва «Ёшлар қаноти» фаоллари, коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки, у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир. Ўзбекистонимиз истиқлолга эришгач, энг аввало, Давлатимиз рамзлари тасдиқланди. 1991 йил 18 ноябрь халқимиз ёдида ўчмас ва қутлуғ сана бўлиб қолди. Шу куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонуннинг 2-3-моддасида Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзи эканлиги, халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлиши белгилаб қўйилди.

Бугун Мустақил Ўзбекистонимизнинг байроғи миллий ғуруримиз ҳисобланади. Ҳозир у жаҳоннинг турли нуқталарида мағрур ҳилпираб турибди. Айниқса, спорт ареналарида, Ўзбекистон Республикасининг миллий терма жамоалари иштирокидаги халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда нуфузли мусобақаларда юртимиз спортчилари ғолиб шоҳсупасида турганида байроғимизнинг баланд кўтарилиши қалбимизга фахр-ифтихор туйғуларини бахш этади, кўнглимизни тоғдек кўтаради.

Сана муносабати билан ЎзМТДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан шаҳарда барпо этилган муҳташам “Байроқли майдон”да Наманган санъат коллежининг талабалари иштирокида “Юксакларда ҳилпирар Ўзбекистон байроғи” шиори остида расмлар танлови ўтказилди. Танловда коллежнинг 1-босқич талабаси Умидахон Иномжонова 1-ўрин, Мухлиса Очилова 2-ўрин, Зиёдулла Абдуғаниевнинг ижодий иши эса 3-ўринга лойиқ деб топилди.

photo_2018-11-16_16-36-04.jpg

- Мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашда давлат рамзларининг ўрни беқиёс, - дейди партия шаҳар кенгаши раиси Нозима Рўзиматова. - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигига 27 йил тўлгани муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларимиз онгида Ватанпарварлик, она юртимизга муҳаббат туйғуларини юксалтиришдан иборатдир. Истагимиз Ватан байроғини фан, маданият, спорт каби соҳаларда жаҳонда кўкларга кўтараётган ёшлар сафи ошаверсин...

“Нафосат” ҳамда “Назокат жило” рақс дасталарининг бадиий чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки руҳ бахш этди.


Байрам шукуҳи юртимиз бўйлаб давом этмоқда.



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz