ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


11.03.2019

Юзма-юз мулоқотлар муаммоларни жойида ҳал этиш имконини бермоқда


Бугун замоннинг ўзи барча даражадаги депутатлардан халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, ўйлантираётган муаммоларининг ечимини топиш, сайловчиларнинг таклиф ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этишни тақозо этмоқда. Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар Жолдасбай Абдижамилов ва Зумрад Бекатовалар Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ҳамда Элликқалъа туманиларда аҳоли билан учрашувлар ўтказди.

ЎзМТДП фракцияси аъзоси Жолдасбай Абдижамилов Беруний тумани Агро-сервис ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, «Абай» ОФЙ ҳамда «Дўстлик» ОФЙ да сайловчилар билан ўтказган учрашувлари очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

photo_2019-03-04_10-47-31.jpg

Учрашувлар давомида фуқаролардан бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, «Абай» ОФЙ фуқаролари суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлашда амалий ёрдам сўради. Ушбу масала депутат томонидан туман газ таъминоти участкасига олиб чиқилди ҳамда «Абай» ОФЙ фуқаролари суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланди. Шунингдек, «Дўстлик» ОФЙ фуқаролари қишлоқ хўжалиги ер майдонларини суғориш масаласида амалий ёрдам сўради. Муаммо дарҳол ўрганиб чиқилиб, тегишли мутасаддилар томонидан ушбу ҳудуддаги насос таъмирланди.

ЎзМТДП фракцияси аъзоси Зумрад Бекатова Элликқалъа туманида учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар пайтида «Ақчакўл» ОФЙда жойлашган 60-сон оилавий поликлиникаси мудири Достон Жуманазаров поликлиникада ҳозирда иситиш тизими ишламаётганлиги ва поликлиникага айрим жиҳозлар зарурлиги тўғрисида мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан депутат томонидан туман тиббиёт бирлашмаси мудири З.Рахимовга ва туман газ таъминот корхонасига тегишли кўрсатмалар берилди ва ҳозирда бу муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

photo_2019-02-28_18-19-11.jpg

Депутатлар томонидан ўтказилаётган бундай учрашувларда фуқаролардан тушган кўплаб мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, кўплаб муаммолар ўз ечимини топмоқда.

 


Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz