ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


ЎзМТДП дебат: фаровонлик – жамият бирлашувида! 08.08.2019

ЎзМТДП дебат: фаровонлик – жамият бирлашувида!

Хабар берганимиздек, бугун Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази”да партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан партия Дастури ҳамда партиянинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари партия Марказий кенгаши вакиллари, партия ҚР кенгаши аъзолари, шаҳар ва туман партия ташкилотлари ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП гуруҳлари аъзолари, экспертлар, олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Изображение 154.jpg

Дебатда иштирокчилари партия Дастури, сайловолди Платформаси хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, унда муҳим вазифалар акс этиши ва улар электорат манфаатларига хизмат қилиши лозимлигини таъкидладилар.

- Бугун даврнинг ўзи партиямиздан мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки уларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиларидан бири бўлишини талаб этмоқда, - деди дебатда иштирок этган партия раҳбари Алишер Қодиров. -  Биз замон билан ҳамнафас бўлиб, бугунги куннинг қатъий ва ўткир талабларига мос бўлганимиздагина ўзимизни сиёсий куч деб ҳисоблай оламиз.

f633f019579c7e494e2d366cf7c99c94.jpg

Партия етакчиси шунингдек, “Миллий тикланиш” ДП бу йилги сайловда қуруқ ва баландпарвоз гаплар билан эмас, балки аниқ мақсад ва вазифаларни илгари суришини таъкидлаб, инсон ўзгарса, жамият ўзгаришини, жамиятда бирлашув бўлганидагина, инсон фаровонликка эришишини қайд этди.

Дебатда саволлардан ташқари партия фаоллари ҳамда экспертлар томонидан қатор таклифлар ҳам билдирилиб, партиянинг умумсиёсий, маънавий-маърифий, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий, ахборот ва ташқи сиёсат соҳасида белгилаб олган муҳим вазифалари, уларни янада такомиллаштириш юзасидан қатор таклифлар ҳам билдирилди.

photo_2019-08-12_18-05-42.jpg

Баҳс-мунозара, таклифлар, бир-биридан ўзгача, конструктив руҳда кечган дебатда партия Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши қошидаги “Кўмак” гуруҳи аъзоси Шаҳзода Бозорбоева мамлакатимизда ёшлар, аёллар ва ота-оналар билан ишловчи ягона давлат органини тузиш таклифини билдирди.

photo_2019-08-12_18-05-40.jpg

Партия фаоли Улуғбек Жалменов партия Платформаси лойиҳасида долзарб вазифалар белгиланганини эътироф этиб, ушбу вазифаларнинг амалга ошириш механизмлари мавжуд эмаслигини танқид қилди. Шунингдек, партия фаоли китобхонликни кенг тарғиб этиш борасидаги ўз мулоҳазаларини билдириб, китоб чоп этиш бўйича Давлат дастурини ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.

Маълумки, мамлакатнинг янада тараққий этиши учун, самарали сиёсий тизим ва рақобатбардош иқтисодиётдан ташқари бой маънавий асос, ҳуқуқий ва сиёсий муносабатларнинг юқори маданияти ҳам муҳим ўрин тутади. Шунинг учун миллий ғояни янада ривожлантиришнинг ҳаққоний зарурати ҳам мавжуд бўлиб, унинг моҳияти юз бераётган жараёнларга нисбатан ўз нуқтаи назарига эга бўлган фуқаронинг, шахснинг маънавиятини такомиллаштиришдан иборатдир.

photo_2019-08-12_18-05-37.jpg

Дебат сўнгида ўртага ташланган саволлар, билдирилган таклифлар асосида партия сайловолди Платформасини янада мукаммал ҳолга келтириш, бу каби дебатларни мунтазам ўтказиш зарурлиги қайд этилди.



ЎзМТДП ҚР кенгаши матбуот хизмати





Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz