ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


ЎзМТДП депутати таклифи билан мўйноқлик 50 нафар ёш 1 декабрдан ОТМда давлат гранти асосида таълим ола бошлайди 22.11.2018

ЎзМТДП депутати таклифи билан мўйноқлик 50 нафар ёш 1 декабрдан ОТМда давлат гранти асосида таълим ола бошлайди


Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Ташриф чоғида давлат раҳбари Мўйноқ туманида ҳам бўлиб, маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашди ҳамда уларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларини тинглади. 

Учрашувда Мўйноқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи раҳбари Жамила Давлетова туманни малакали тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар билан таъминлаш борасида Президентдан ёрдам сўраган.

photo_2018-11-22_11-02-27.jpg

Туманда ишлаётган тиббиёт ходимларининг тўртдан бир қисми пенсия ёшидагилардан иборат, яна салмоқли қисми бошқа туманлардан қатнаб ишламоқда. Шундай бўлсада, тиббиёт муассасаларида яна 13 та иш бирлигига тенг бўш ўрин бор. Ўқитувчилар орасида ҳам худди шундай ҳолат. Шундан келиб чиққин ҳолда ЎзМТДП депутати 2019 йилдан Олий таълим муассасаларида таълим олиш учун Мўйноқ тумани ёшлари учун 25 та ўринга квота ажратиш таклифини билдирди.

Бу фикрларни тинглаган Шавкат Мирзиёев шу ернинг ўзида 25 та эмас, Мўйноқ тумани ёшлари учун давлат гранти асосида 25 та тиббиёт, 25 та педагогика йўналиши бўйича жами 50 та квота ажратишга ҳамда 2019 йилдан эмас, шу йилнинг 1 декабрь кунидан мўйноқлик ёшлар таълим олишни бошлаши тўғрисида кўрсатма берди.

photo_2018-11-22_11-02-32.jpg

Шунингдек, бошқа туманлардан қатнаб ишлайдиган тиббиёт мутахассисларини тураржой билан таъминлаш, марказий шифохона ва сил касалликлари шифохонасига биттадан автоулов ажратиш тўғрисидаги илтимос ҳам Президент ташрифи доирасида ижобий ҳал этиладиган бўлди.

 

Жамила Уразбаева,

ЎзМТДП Мўйноқ тумани Кенгаши раиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz