ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


ЎзМТДП депутатлар ўз ваколатларидан самарали фойдаланган ҳолда ташаббускорликни янада оширишлари лозим 14.02.2019

ЎзМТДП депутатлар ўз ваколатларидан самарали фойдаланган ҳолда ташаббускорликни янада оширишлари лозим

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда таъкидланганидек, бугунги кунга келиб, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошланғич партия ташкилотлари сони 624та, партия аъзолари сони эса 16435 тани ташкил қилмоқда. Ўтган ҳисобот даврида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар 440 та депутатлик сўровини амалга оширди. Партия депутатлик гуруҳлари томонидан 65 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботлари тингланди. Маҳаллий Кенгашлар сессияларига 36 та ташаббус олиб чиқилди.

Уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, “Устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантириш мақсадида маҳаллаларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ногиронлиги бўлган, вақтинча ишсиз хотин-қизларга қўшимча бепул касб-ҳунарга ўргатиш учун “Хизмат - беминнат” лойиҳаси доирасида ўтган йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 77 та бепул ўқув курслари ташкил қилинди. Ўқув курсларида 500 га яқин уюшмаган ёшлар ва хотин-қизларга қўшимча бепул таълим ва касб ҳунар ўргатилди. Ушбу бепул курслари 2019 йилда ҳам ташкил қилиниши белгилаб олинди.

“Уйма-уй” лойиҳаси доирасида ўтган 2018 йилда жами 1300 дан зиёд хонадонларга ташриф буюрилди. Лойиҳа натижасида 200 га яқин ёшлар ва хотин-қизлар ишга жойлаштирилди, Шунингдек бир қанча ёшлар ва хотин-қизларга имтиёзли кредит олинишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Скриншот (2019.02.14 15-54-21).jpg

Шунингдек, ўтган йилда партия ва депутатлар томонидан Респбуликамиздаги жами 291 та моддий маданий мерос объектлари ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, 291 та маданий мерос объектининг аксариятида кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида деярли барча шаҳар ва туман Кенгашлари сессияларига масала киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Албатта, бу кўрсаткичлар ЎзМТДП гуруҳларининг давлат ва жамият ҳаётига оид масалаларни ҳал қилишида етарли эмас. Депутатлар ўз ваколатларидан самарали фойдаланган ҳолда ташаббускорликни янада оширишлари лозим.

Жорий йилда мамлакатимизда Олий Мажлис ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Ушбу сиёсий жараёнга Юртбошимиз Мурожаатномада «Юртимизнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу сиёсий жараённи миллий қонунчилигимиз ва халқаро стандартлар асосида юқори савияда ўтказиш учун ҳар томонлама тайёргарлик ишларини бошлашимиз зарур», - деб тўхталиб ўтганлари «Миллий тикланиш» ДПга катта масъулият юклайди.

Скриншот (2019.02.14 15-52-18).jpg

Мухтасар айтганда, партия гуруҳлари фаоллиги партия дастурий мақсадларини самарали амалга оширишга, электорат манфаатларини ҳимоялашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга хизмат қилади. Зеро, бугунги сайловчини қуруқ ваъдалар, ҳисоботлар билан ишонтириб бўлмайди. Сиёсий дунёқараши, тафаккури тобора юксалиб бораётган аҳоли халқ вакилларидан аниқ ишлар, ташаббуслар кутади. Бу эса депутатлик мақомига сазовор ҳар қандай киши зиммасига улкан масъулият юклаши шубҳасиз. Модомики шундай экан, маҳаллий вакиллик органларидаги партия гуруҳларимиз, депутатларимиз ваколатларидан самарали фойдаланишлари, ўз фаолиятини янги босқичга кўтаришлари лозим бўлади.

 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги XIV Пленум йиғилиши ўтди

Пленумда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари томонидан партия сайловолди Платформасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, партиянинг ўтган 2018 йил давомидаги фаолияти якунлари ва 2019 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда партия фаолиятига оид бошқа масалалар танқидий таҳлил қилинди.

7.JPG

Пленум якунида партия Андижон вилоят кенгашининг 2019 йил давомида амалга ошириладиган устувор вазифаларини бажариш бўйича муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz