ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


ЎзМТДП фракцияси аъзолари ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ўрганди 31.03.2019

ЎзМТДП фракцияси аъзолари ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ўрганди


Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, юзма-юз мулоқотларда иштирок этмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзолари Жолдасбай Абдижамилов ва Зумрад Бекатовалар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Амударё ҳамда Беруний туманларида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказди ва жойлардаги ахборот-ресурс марказлари фаолияти билан яқиндан танишди.

photo_2019-03-28_18-06-12.jpg

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жолдасбай Абдижамилов дастлаб ўзи таълим олган Нукус шаҳар 33-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, мактаб ўқувчилари учун қизиқарли китоблар совға қилди.

Шундан сўнг фракция аъзолари Амударё туманига ташриф буюриб, бир қатор учрашувлар ўтказди. Жумладан 29- сонли мактабгача таълим муассасасига бориб, болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишиб чиқди. Ундан сўнг Амударё тумани “Қиличбой” ОФЙ ҳудудида жойлашган Маданият ўйи фаолияти билан танишдилар. Ташриф доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бекатова Зумрад, ўзи ўкиб таълим олган 15-умумтаълим мактабига бориб, бадиий асарлар жамланмасини тақдим қилди.

photo_2019-03-28_22-50-26.jpg

Шу куни депутатларимиз тумандаги Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ахборот-ресурс маркази фаолияти билан танишиб, марказга ҳам китоблар совға қилишди. Ўрганиш жараёнида ахборот-ресурс марказида АРМАТ ва ИРБИС дастурларидан фойданилмаслиги ва интернет тезлиги паст эканлиги аниқланди.

Шунингдек, фракция аъзолари Беруний туманига ҳам ташриф буюриб, тумандаги халқ таьлими бўлимига қарашли ахборот-ресурс маркази иш фаолияти билан танишди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар қайд қилиниб, таклифлар билдирилди.


Учрашувлар ва ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Мырзахмет Тажимуратов,

ЎзМТДП ҚР Кенгаши

етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz