ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


ЎзМТДП вакиллари Хўжайли туманидаги маданий мерос объектларини ўрганди 08.10.2018

ЎзМТДП вакиллари Хўжайли туманидаги маданий мерос объектларини ўрганди

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан Республикада мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари партия Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов билан биргаликда Хўжайли туманидаги «Сарышунгил» ОФЙ ҳудудида жойлашган Миздаххан археологик-архитектура мажмуасида бўлиб, мажмуада жойлашган тарихий обидаларнинг ҳозирги ҳолати ўргандилар.

Миздаххан археологик-архитектура мажмуаси б.э.ш. IV-б.э XIVасрларга тегишли бўлиб, мажмуада Гауир қалъа, Шамун-наби, Мазлумхан сулув, Қирқ чўпон, Халифа Ережеп мавзолейлари ва бошқа да ёдгорликлар мавжуд.

Шамун набий XII - XIV асрларда қурилган мақбара ва тиловатхона қисмларидан ташкил топган. Ёдгорлик 29.3х5.2 метр ўлчамдаги шарқдан яъни, пештоқ томондан, ғарбга яъни, тиловатхона томонга чўзилган тўғри бурчакли иморатдан иборат.

Мазлумхон сулув ёдгорлиги узунлиги 30, эни 25 метр, демак умумий сатҳи 750 кв метрча майдонни қоплайдиган, бир-бирига уланиб, қаватланиб кетган бўлмалар, хоналар ва айвончалардан иборат, ниҳоятда мураккаб тузилишдаги жуда ҳам юксак савияда бунёд қилинган, ўзига хос бир қиёфага эга улкан обидадир.

Ережеп Халифа ёдгорлиги Мазлумхон Сулув мажмуасидан 120-130 метрча жанубда жойлашган, кўлами 12х12 метрлик тўғри тўрт бурчак шаклидаги улкан бир иншоот. Ҳозирги кунда иморатнинг шарқий, шимолий ва ғарбий қанотларигина сақланиб қолган.

Жўмард қассоб — Мазлумхон Сулув тепалигининг ўрта қисмида жойлашган эн кесими 60-90 метр, баландлиги 8 метр бўлган қўрғон сифат сунъий дўнглик. Дўнгликнинг ён нишабларидаги маданий қатламлардан милодий II-III асрларга оид сопол буюмларининг синиқлари топилган. Мазкур ёдгорликнинг баъзи жойларидаги милодий IX-XI асрга тегишли қабрлар ўрганилган.

Ўрганишлар давомида мажмуадаги ҳар бир тарихий ёдгорликлар ҳақида маълумотлар тўпланди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

ЎзМТДП ҚР кенгаши  матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz