ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Партия сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебатлар давом этмоқда 26.08.2019

Партия сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебатлар давом этмоқда


Пайариқ туманидаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида партиянинг вилоят кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат бўлиб ўтди.

Партиянинг вилоят кенгаши ҳамда Оқдарё, Пайариқ, Иштихон, Қўшработ туман кенгашлари раислари, депутатлари, партия фаоллари, электорати ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган мунозарада иштирокчиларнинг сиёсий, маънавий-маърифий, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий, ахборот ва ташқи сиёсат соҳаларида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар хусусидаги фикр-мулоҳазалари тингланди.

photo_2019-08-26_18-09-35.jpg

Партия Иштихон туман кенгаши раиси Усмон Шакаров жамиятда адолатни қарор топтириш учун судъяларнинг масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш зарурлигига эътибор қаратди. Айрим судяларнинг нотўғри қабул қилаётган қарорлари туфайли баъзида фуқаролар ноҳақ жабр кўраётганлиги айтиб ўтилди.

photo_2019-08-26_18-09-31.jpg

Мактабгача таълим муассасаларида тарбия жараёнини кучайтириш масаласи ҳам дебат қатнашчиларининг муҳокама марказида бўлди. Тарбия жараёнида кўпроқ миллий мусиқамиздан, эртак ва ривоятлардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.

photo_2019-08-26_18-09-32.jpg

Дебат давомида шунингдек, туризм соҳасини янада ривожлантириш, маҳаллий ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни китобхонликка жалб этиш, давлат тилининг нуфузини ошириш борасида янги лойиҳалар ишлаб чиқиш таклифлари ҳам илгари сурилди.

photo_2019-08-26_18-09-37.jpg

Партия фаоли Зуҳрабегим Эшонқулова фарзанд тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш лозимлигига алоҳида тўхталиб, бу борадаги фикрлари, қарашлари билан ўртоқлашди.

photo_2019-08-26_18-09-38.jpg

Якунда билдирилган таклифлар асосида партия сайловолди Платформасини янада такомиллаштириш, бу каби дебатларни бошқа ҳудудларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.

photo_2019-08-26_18-09-33.jpg

 


ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz