ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Партия бир гуруҳ ёшларнинг Самарқанд бўйлаб саёҳатини уюштирди 30.09.2019

Партия бир гуруҳ ёшларнинг Самарқанд бўйлаб саёҳатини уюштирди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят ва шаҳар кенгашлари бир гуруҳ ёшларнинг шаҳардаги музейлар ва маданий мерос объектларига саёҳатини уюштирди.

Партия шаҳар кенгаши фаоллари яъни Самарқанд давлат университетида таҳсил олаётган талабалар учун ташкиллаштирилган саёҳат Самарқанд ўлкашунослик музейидан бошланди. Бу ерда сақланаётган экспонатлар ва турли экспозицияларни талабалар катта қизиқиш билан тамоша қилдилар. Музейга қилинган саёҳат бўлажак педагогларнинг узоқ ўтмишимиз, бой тарихимиз ҳақидаги қарашларини янада бойитди.

Шундан сўнг талаба ёшлар партия фаоллари ҳамроҳлигида Амир Темур ва Оқсарой мақбараларида, Бибихоним жомъе масжидида бўлишди.

Ушбу манзилларда саёҳатчиларга кўхна обидаларнинг бунёд этилиш тарихи ҳамда уларга асос солган зотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир талабаларнинг тарихимизга бўлган ҳурматини оширибгина қолмасдан, уларнинг қалбида улуғ аждодларимиз билан фахрланиш ҳиссини уйғотгани билан ҳам алоҳида аҳамият касб этди.

photo_2019-09-27_19-03-22.jpg

photo_2019-09-27_19-04-15.jpg

photo_2019-09-27_19-04-35.jpg

photo_2019-09-27_19-04-09.jpg 

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши
Матбуот хизмати  



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz