ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Тил – миллат фахри 09.10.2019

Тил – миллат фахри


Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муаммола воситаси – балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фахрланиб яшайди. Шу сабабли ҳам ҳар бир халқ ўз тили сақланиб қолиниши учун ҳаракат қилади.

Юртимизда она тилимизни сақлаш, унинг софлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” ги Қонуни мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу ҳужжатга асосан бугунги кунда тилимиз барча соҳаларда кенг қўлланилмоқда, халқаро минбарларда баралла янграмоқда.

Жорий йилнинг 21 октябрь куни она тилимизга давлат тили мақоми берилганлигига роппа-роса 30 йил тўлади. Шу сана муносабат билан яқиндагина Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, юртимизнинг барча гўшаларида тилимизни мадҳ этувчи бадиий ва маданий-маърифий тадбирлар, турли кечалар, анжуманлар, танловлар ўтказиш белгиланган.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам қарор ижросини таъминлаш борасида муайян ишларни олиб бормоқда. Партиянинг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан Каттақўрғон шаҳридаги 17 ихтисослаштирилган давлат мактабида ўтказилган “Тил-миллат фахри” мавзусидаги тадбир ҳам шу муҳим қарор ижросига бағишланди.

Унда сўз олганлар давлат тилини ривожлантириш ҳар бир халқ мустақиллигининг, миллат маънавий ўзлигининг энг муҳим шартларидан бири эканлигини таъкидладилар. Она тилимиз софлигини таъминлаш ва янада ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини кучайтириш лозимлигига урғу қаратдилар. Бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар, олдимизда турган муҳим вазифалар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шундан сўнг мактабнинг юқори синф ўқувчилари томонидан тилимизни улуғлаш, унинг нуфузини сақлаш борасида тайёрланган адабий-бадиий дастур намойиш этилди. Ўқувчилар ўз чиқишларида она тилимизни улуғловчи шеърлардан наъмуналар ўқиб, қўшиқлар ижро этишди.

Тадбир якунида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сафига қабул қилинган мактаб ўқитувчиларидан бир гуруҳига ташкилотнинг аъзолик гувоҳномаси ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбирни юқори савияда ташкил этишда фаоллик кўрсатган ўқувчилар эса партиянинг совғалари билан тақдирландилар.

 



Ёлқин Оқбўтаев,
ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz