ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


01.06.2019

Аҳолини қийнаётган масалалар депутат эътиборида


Сўнгги йилларда парламент аъзолари фаолиятининг мутлоқа янгича ва замонавий ёндошувлар асосида ташкил этилаётгани, депутатларнинг ўз ваколатларидан самарали фойдаланиш имконини бермоқда. Ҳар ойда халқ вакилларининг сайловчилар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган масалаларни ўрганаётгани ҳамда мавжуд муаммоларга ечим топаётгани аҳолининг депутатга бўлган ишончини ошираяпти.

Яқинда Самарқанд вилоятининг Пахтачи ва Нарпай туманларида бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Азамат Пардаевга бу гал ҳам сайловчилар қатор масалалар юзасидан мурожаат қилиб, уларнинг ечимида амалий ёрдам кўрсатишини сўради.

61589387_10211064969779767_9033715880315322368_n.jpg

Пахтачи туманидаги “Тома” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган фуқаролар суюлтирилган газ балони ўз вақтида аҳоли хонадонларига етказиб берилмаётганидан нолиб, депутатга шикоят қилишди. Азамат Пардаев шу масалада “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси Самарқанд вилоят филиали мутасадди ходимлари билан боғланиб, суюлтирилган газ балонини 70-80 кун оралиғида эмас балки белгиланган тартиб бўйича ҳар 45 кунда етказиб бериш талабини қўйди. Мутасаддилар бу ҳолатдан бехабар эканлигини такидлаб, маҳалла аҳолисининг ҳеч қандай муаммосиз, белгиланган муддатларда суюлтирилган газ балони билан таъминланишини қатъий назоратга олишини маълум қилди.

61604938_10211070150669286_886574961785831424_n.jpg

Шунингдек, маҳалла аҳли чиқиндиларни ўз вақтида ташиб кетиш учун машиналар ҳафтанинг белгиланган кунларида келмаётгани, натижада чиқиндилар тўпланиб аҳоли учун қатор ноқулайликлар туғдираётгани юзасидан депутатга арз қилишди. Бу масала ечими бўйича “Тоза ҳудуд” унитар корхонаси туман бўлими раҳбарияти билан учрашган халқ вакилига мутасаддилар янги машина сотиб олиш учун тўлов амалга оширилгани, лекин машинанинг келиши кечикаётганини билдирди. Азамат Пардаев бевосита шу йўналиш билан шуғулланадиган мутасадди орган масъуллари билан боғланиб, масалани ижобий ҳал этди. 5 кун ичида чиқинди ташийдиган машина белгиланган манзилга етказиб бериладиган бўлди.

Депутат туманга ташрифи давомида “Тадбиркор” маҳалласида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Парда Адизовнинг муаммосига ҳам ечим топди. Ногиронлиги бўлган бу фуқарога туман тиббиёт бирлашмаси кўмаги билан ногиронлик аравачаси олиб берилди.     

photo_2019-05-29_16-16-03.jpg

Нарпай туманида сайловчилар билан ўтказилган учрашувларда ҳам Азамат Пардаевга аҳоли томонидан ички йўллар таъмири, тоза ичимлик суви, янги мактабгача таълим муассасалари қуриш юзасидан қатор мурожаатлар бўлди. Айни пайтда депутат уларнинг ечими бўйича ҳам тегишли тартибда иш олиб бориб, масалаларни ижобий ҳал этиш чораларини кўрмоқда.


 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матубот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz