ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Ҳамкорлик акцияси ободликка хизмат қилмоқда 25.06.2019

Ҳамкорлик акцияси ободликка хизмат қилмоқда


30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида акция ташкил этилди.

“Юртимизни обод этамиз” шиори остида Ургут тумани Қоратепа маҳалласи ҳудудидаги “Тешиктош” тепалигида ташкил этилган мазкур тадбирда ҳамкор ташкилотлар ходимлари ва аъзолари фаол иштирок этишиб, ободончилик ишларига муносиб ҳисса қўшдилар.

Акция учун айнан мазкур тепалик бежиз танланмади. Сабаби, табиат мўжизаси туфайли ўзига хос кўриниш касб этиб тепаликдаги тешиктош бугун кишилар эътиборини тортиб, кўплаб маҳаллий ва хорижлик сайёҳларни бу ерга чорламоқда. Аммо, саёҳатга келаётган барча фуқаролар ҳам маданият билан тепаликни кўздан кечириб, тозаликка роия этган ҳолда безарар кетишаяпти дея олмаймиз. Чунки тепаликдаги тошларга битилган ҳар-хил ёзувлар, ён-атрофга ташлаб кетилган турли чиқиндилар фикрларимизни шундоққина тасдиқлайди.

Ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ўтказилган акцияда тепаликда кузатилаётган мавжуд камчиликларни имкон қадар бартараф этиш чоралари кўрилди. Тошлардаги ёзувларни ўчириш, тепаликни турли чиқиндилардан тозалаб ораста ҳолга келтириш учун барча ўзаро аҳилликда, ҳамжиҳатликда меҳнат қилишди. Тез орада атроф чиқиндилардан тозаланиб, орасталик таъминланди, тошлардаги ёзувлар ўчирилди.

Акция сўнгида ободонлаштириш ишларида фаол қатнашган шижоатли ёшларга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашининг ташаккурномалари топширилди.

photo_2019-06-25_10-21-21.jpg

photo_2019-06-25_10-21-23.jpg

photo_2019-06-25_10-21-19.jpg

photo_2019-06-25_10-21-23.jpg

photo_2019-06-25_10-21-26.jpg

photo_2019-06-25_10-21-28.jpg

 

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz