ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Архитектура ва археология ёдгорликлари "Миллий тикланиш" ДП эътиборида 27.05.2019

Архитектура ва археология ёдгорликлари "Миллий тикланиш" ДП эътиборида


Самарқандда “Архитектура ва археология маданий мерос объектларини асраш ва улардан фойдаланиш” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши, вилоят кенгаши ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда бебаҳо бойлигимиз бўлган тарихий ёдгорликларни, муқаддас қадамжоларни сақлаш ҳамда уларни келажак авлодга ҳам бус-бутун етказиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Конференцияда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Алишер Хамраев иштирок этди ва сўзга чиқди. Нотиқ таъкидлаганидек, Самарқанд – дунё нигоҳини ўзига қаратган муъжизавий маскан. Ҳар йили минглаб сайёҳлар бу муборак манзилга ташриб буюриб, мавжуд маданий мерос объектларини зўр ҳайрат ва хавас билан томоша қилишади. Бу эса ўзини самарқандликман деб билган ҳар бир киши қалбида чексиз ғурур ва фахр ҳиссини ўйғотиб, юртимизнинг шонли тарихи ва аждодларимиз чексиз ақл-заковатидан гувоҳлик берувчи обидаларни ҳамда қадамжоларни асраб-авайлашга давъат этади. Минг афсуски, маданий мерос объектларига бўлган эътиборсизлик ва нотўғри муносабат туфайли Республикамиздаги, хусусан Самарқанд вилоятидаги жуда кўплаб архитектура ва археология ёдгорликларига катта талофат етказилди, айримлари умуман йўқотиб юборилди.

photo_2019-05-27_12-06-33.jpg

Шу боис, маданий мерос объектларини асраш ва шу йўл орқали туризмни ривожлантиришни устувор вазифаси деб билган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бу борада кенг кўламли ишларни олиб бориб Республикамиздаги мавжуд барча архитектура ва археология ёдгорликларини ҳатловдан ўтказди ҳамда уларнинг бугунги ҳолатини ўрганиб чиқди. Жумладан, Самарқанд вилоятида ҳам ўрганиш давомида руйхатга олинган 1626 та моддий маданий мерос объектларида қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди. 1247 та архитектура ва археология ёдгорликларида кадастр ҳужжатлари, 1359 тасида муҳофаза белгиларининг йўқлиги уларнинг тақдири ҳам хавф остида эканлигини кўрсатади.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари бу муҳим масалани сессиялар кун тартибига олиб чиқиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг тегишли қарорлари ҳам қабул қилинди. Бироқ, жойларда қарорлар ижроси ҳамон таъминланмасдан қолиб кетмоқда.

photo_2019-05-27_12-06-31.jpg

Конференцияда Алишер Ҳамраев масаланинг шу жиҳатларига алохида эътибор бериб, ҳокимликлар қабул қилган қарорлар ижросини таъминлашга эришиш лозимлигига урғу қаратди. Бу борада партия фаоллари, депутатлар олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Шундан сўнг анжуманда мутахассислар “Археология объектларини асраш ва улардан фойдаланишга доир вазифалар”, “Маданий мерос объектларини асрашда инспекция томонидан олиб борилган ишлар”, “Ички туризм имкониятлари ва улардан фойдаланиш йўллари”,  “Ёш авлод онгида миллий ўзликни англаш туйғусини ўстиришда тарихий-маданий ёдгорликларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзуларида маърузалар қилишди.

photo_2019-05-27_12-06-35.jpg

photo_2019-05-27_12-06-36.jpg

Мавзу юзасидан музокарада сўзга чиққанлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, тегишли таклифларни ўртага ташлашди. Қизғин савол-жавоблар остида ўтган конференция баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Анжуманда билдирилган фикрлар, ўртага ташланган таклифлар асосида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

 

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz