ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Аждодларга муносиб ворис бўлайлик! 29.08.2019

Аждодларга муносиб ворис бўлайлик!


Юртимизда байрамлар кўп. Бироқ энг улуғ, энг азиз ва муқаддас айём – бу шубҳасиз, Мустақиллик байрамидир. 1-сентябрь куни бутун халқимиз истиқлолга эришганлигимизнинг 28 йиллик қутлуғ тўйини “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”, деган эзгу ғоя остида кенг тантана қилади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши ҳам  ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда  “Аждодларга муносиб ворис бўлайлик” шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивали доирасида  Самарқанд шаҳридаги ҳарбий кисмлардан бирида учрашув ўтказди.

Унда сўз олганлар мамлакатимизда истиқлол йилларида эришилган муваффақиятлар, қўлга киритилган улкан ютуқларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Дунё эътиборига тушиб, эътирофига сазавор бўлаётган Ўзбекистонннинг жаҳон ҳамжамиятида тутаётган ўрни хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бугун ана шундай жаннатмакон юрт, она Ватан ҳимояси йигитлар учун нафакат конституциявий бурчга балки шон-шараф ишига айланганини мамнуният билан таъкидладилар. Сон жиҳатдан ихчам, замонавий қурол-аслаҳа ва кучли жанговар тайёргарликка эга бўлган Қуролли Кучларимиз айни пайтда мамлакатимизни ҳар қандай ёвуз кучлардан ҳимоя қилишга, сарҳадларимиз даҳлсизлигини таъминлашга қодирлиги айтиб ўтилди. 

Киндик қони тўкилган Ватанини душманлардан муносиб ҳимоя қилиб, мардлик ва жасорат наъмуналарини кўрсатган буюк саркарда боболаримизнинг ҳаёт йўли ҳарбийларимиз учун ибрат мактаби бўлиб қолиши лозимлигига урғу қаратилди. Мустақилликни янада мустаҳкамлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизни кўз-қорачиғидек асраш нафақат ҳарбийларнинг балки ҳар бир юртдошимизнинг кундалик ишига, асосий вазифасига айланиши кераклиги қайд этилди.

Айтилган фикрлар, билдирилган мулоҳазалар миллий армиямиз сафларида хизмат қилиб ҳар жиҳатдан тобланаётган ёш ҳарбий хизматчиларни янада руҳлантириб, уларга ўзгача фахр ва ғурур бахш этди.  Тинчлигимиз қалқонлари мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, осойишталигимизни таъминлаш йўлида бор куч-ғайратини, маҳоратини, керак бўлса жонини ҳам фидо этишини билдирдилар.

 

 

Ёлқин Оқбўтаев,
ЎзМТДП Самарқанд вилоят
кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz