ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Бугун сиёсий партиялар ходимлари олдига қандай талаблар қўйилмоқда? 15.07.2019

Бугун сиёсий партиялар ходимлари олдига қандай талаблар қўйилмоқда?


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари ходимларининг сиёсий билими ва бошқарув маҳоратини ошириш мақсадида ўтказилаётган сиёсий ўқувлар давом этмоқда.

Партиянинг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган ана шундай ўқувнинг навбатдагиси “Сиёсий лидернинг нотиқлик маҳорати” мавзусига бағишланди. Уни партия вилоят кенгаши раиси Зебинисо Шодиева очиб, танланган мавзу хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шундан сўнг, Самарқанд давлат чет тиллари институти проректори, фалсафа фанлари доктори Отабек Ғайбуллаев мавзу юзасидан маъруза қилди. Нотиқ бугун сиёсий партиялар ходимлари олдига қўйилаётган талаб, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнидаги иштирокидан келиб чиқиб, мавзуга алоҳида ёндошди.

photo_2019-07-15_12-37-29.jpg

Қайд этилганидек, партия ходимлари партиянинг ғоя ва мақсадларини аҳолига етказиш, мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнини янада чуқурлаштириш, одамларни ўз ортидан эргаштириб, эзгу ғоя ва ташаббуслар сари руҳлантириши учун, аввало лидерлик қобилиятига эга бўлиши лозим. Сиёсий ўқувда ана шу қобилиятни шакллантириш йўллари ва усуллари ҳақида қимматли маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, минглаб аъзолар, миллионлаб хайрихоҳларнинг мададини сезган, буни ич-ичидан юксак қадрлаган инсонгина ҳа­қиқий лидерга айланади. 

Партиялар лидерлари қандай фаол бўлиши кераклиги ривожланган давлатлардаги сиёсий жараёнлар мисолида кўрсатиб ўтилди. Партиялар етакчиларини сайловчиларку майли, ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам яхши танийди, - деди нотиқ. Бу ҳолатни уларнинг оммавий ахборот воситаларида тез-тез баҳс-мунозараларда қатнашиши, илгари сураётган ғояларининг давлат ва жамият учун ниҳоятда долзарблиги билан изоҳлади.

photo_2019-07-15_12-37-41.jpg

Шунинг учун ўқувда сиёсий лидерликка эришишда нотиқлик маҳорати ҳам муҳим ўрин тутишига алоҳида урғу қаратилди. Нотиқлик санъати ҳақида ҳам партия фаолларига батафсил маълумотлар тақдим этилиб, мавзу юзасидан уларни қизиктирган саволларга жавоблар қайтарилди.

 


ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати

 

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz