ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Депутатлар жонбозлик кўрсатиб, фидойи ва ташаббускор бўлиб ишлаши лозим 23.07.2019

Депутатлар жонбозлик кўрсатиб, фидойи ва ташаббускор бўлиб ишлаши лозим


Халқ депутатлари Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутатлар ўз фаолиятини бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ташкил этишга, халқ билдирган юксак ишончни оқлашга харакат қилмоқда. Аммо улар бунинг уддасидан чиқа олишаяптими?

Бугунги кунда ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлари сони, жами 92 нафарни ташкил этади. Шундан 13 нафари вилоят, 77 нафари туман, 2 нафари шаҳар Кенгаши депутатларидир. Рақамлар нимани англатади? Рақамлар вилоят аҳолиси, сайловчилар ЎзМТДП га ва унинг ғояларига катта ишонч билдирганидан далолат беради. Хўш бугун депутатлар ўзларига билдирилган юксак ишончни қай даражада оқлашаяпти?

Депутатга берилган ваколатлар орасида депутатлик сўрови алоҳида аҳамиятга эга эканлигини барчамиз яхши биламиз ва чуқур англаймиз. Негаки унда кўтарилаётган ҳар бир масала ортида энг аввало инсон тақдири, кўпчиликнинг манфаати туради. Шу боис бу тизим одамларнинг партияга ишончини мустаҳкамлаб, партиямизнинг нуфузини ва мавқеини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги партия гуруҳининг 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоят Кенгаши депутатлари идора, ташкилот ва муассасаларга жами 18 та, шаҳар ва туман депутатлари томонидан 282 та депутатлик сўрови юборилган.

Сўровлар асосини коммунал соҳада кузатилаётган муаммолар, уй-жой, иш ҳақи, пенсия ва нафақалар, ички йўллар, тоза ичимлик суви, бандлик ва банк кредити билан боғлик бўлган масалалар ташкил этган. Мансабдор ташкилотларга юборилган депутатлик сўровларининг 256 таси ижобий ҳал этилган, 41 тасини ҳал этиш чоралари кўрилаяпти, 3 таси эса жавобсиз қолган.

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар томонидан шу йилнинг ўтган даври мабойнида доимий комиссияга 14 та масала киритилган. Йил давомида 54 марта мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланган, холос.

Туман ва шаҳарларда партия гуруҳлари томонидан сессияга масала киритиш ҳамда улар юзасидан қарор қабул қилинишига эришиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам афсуски қониқарли эмас. 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида халқ депутатлари Пастдарғом ва Ургут туман Кенгашларидаги партия гуруҳларидан ташқари бошқа бирорта туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари Кенгаш сессияларига масала ҳам, таклиф ҳам киритмаган. Бу эса ушбу туман ва шаҳарлардаги депутатларнинг ишламаётганидан далолат беради.   

         Кези келганда яъна шуни таъкидлаб ўтиш жоиз, партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан 2019 йилнинг биринчи чорагида вилоятдаги 195 та ахборот-ресурс марказларининг бугунги ҳолати атрофлича ўрганиб чиқилди. Тўпланган маълумотлар Марказий кенгашга етказилди. Лекин ушбу жараёнларда ҳам халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатларининг ўрни деярли сезилмади.

Депутат чуқур таҳлилга таяниб фикр айтадиган, таклиф берадиган бўлса, албатта унинг таъсири, мавқеи баланд бўлади, инобатга олинади. Бугун худудларда одамларни безовта қилаётган масалалар оз эмаслигини, давр шиддати янги қонунларга эхтиёж заруратини келтириб чиқараётганини ҳисобга олсак, депутатлардан янада жонбозлик кўрсатиш, фидойи ва ташаббускор бўлиб ишлаш талаб қилинади.

 

 

Зафар Ғаффоров,

ЎзМТДП Самарқанд вилоят

кенгаши ижрочи котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz