ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Дунё аҳли нигоҳи яна Самарқандга қаратилади (фото) 23.08.2019

Дунё аҳли нигоҳи яна Самарқандга қаратилади (фото)


Ер юзида истиқомат қилувчи турли миллат ва элат вакилларини бирлаштирадиган қудратли бир восита борки, уни бошка нарса билан қиёслаб бўлмайди. Бу – мусиқа, бу – оҳанг. Шарқ тароналари. Қадимий Самарканд шахрининг юраги бўлмиш муаззам ва бетакрор Регистон майдонида 1997 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиладиган ушбу йирик фестивалнинг асл моҳияти миллий мусиқа ва санъат дурдоналарини кенг оммалаштириш, сақлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий анъаналарга муҳаббат руҳида тарбиялаш, халқаро маданий алоқаларни янада кенгайтиришдан иборат.

Одатдагидек мазкур санъат байрамига бу йил ҳам катта ҳозирлик кўрилиб, Самарканд шаҳри бутунлай таниб бўлмас қиёфага кирди.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, жорий йилда XII бор ўтказиладиган ушбу йирик санъат анжуманига дунёнинг 78 мамлакатидан 293 нафар иштирокчиларнинг келиши кутилмоқда. Демак саҳнадаги беллашувлар ҳам шунга мос ва хос тарзда, қизғин кечиши табиий.

Фестивалда иштирок этадиган мамлакатлар ўртасида масофалар жуда олис, лекин унда иштирок этадиган жамоаларнинг кўнгли бир-бирига жуда яқин. Чунки чегара билмайдиган, миллат танламайдиган санъат хусусан, мусиқа одамларни бир-бирига яқинлаштириб, доимо яхшиликка, эзгуликка хизмат қилади.

Регистон майдони узра янграйдиган куй-қўшиқлар бу гал ҳам турли халқларни бир мақсад йўлида бирлаштириб, уларни ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстликда яшашга чорлайди. Фестиваль ана шу жиҳатлари билан нафақат бизлар, балки бутун дунё халқлари учун ҳам қадрли ва аҳамиятлидир.

960__80_4c7fb89c8c8b11e074ecf741d24853bc.jpg

960__80_63aa217d34e273805bef4c4def4faa3e.jpg

960__80_0df4feb6863ad990206485ada3ba25dc.jpg

960__80_5372c5861d8132edcd44245805f09387.jpg

960__80_88948d4186d4d1e3f1ed5821ef21afff.jpg

960__80_cbdfa7519f2d89b96309603eba7f3a2b.jpg

960__80_fffab28c39d2d5cbb32d758d4c18ef54.jpg

960__80_62956963cd259ca498d3174df5f89a23.jpg

960__80_7d7d95dab0dce36869e40e7896b37f0b.jpg

960__80_b1a09582841e1b8ae3a9d7cb26167bcf.jpg

960__80_f25a1d94a0991b1b441e66f1a3174844.jpg

960__80_8ae483182e61f297191e22da06761334.jpg


Ёлқин Оқбўтаев,
ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz