ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Ишчи гуруҳ “Чўпонота” мақбарасини ўрганди 13.10.2018

Ишчи гуруҳ “Чўпонота” мақбарасини ўрганди

Ҳудудлардаги маданий мерос объектларини инвентаризация  қилиш ҳамда уларнинг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида тузилган ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши ишчи гуруҳининг навбатдаги ташрифи Самарқанд шаҳридаги бегоналар кириши таъқиқланган манзилда жойлашган “Чўпонота” мақбараси бўлди.

Дастлаб, ушбу мақбара тарихига қисқача тўхталсак.

Мақбара қаровчиси кекса Зоир бобо Тоировнинг айтишича, 1,5 минг сонли қўшинга эга бўлган душман тўсатдан Самарқандга ҳужум уюштираркан. Бундан саросимига тушиб қолган шаҳар аҳли Аллохдан ўзларига нажот  сўраб илтижо қиларкан. Шунда кутилмаганда шаҳарнинг чеккасида улкан тепалик пайдо бўлиб одамлар жон сақлаш, душмандан ҳимояланиш учун шу ерга йўл оларкан. Улар тепаликка келиб қарашса, бир чўпон қўй боқиб юрган эмиш. Ундан кимлигини сўрасалар, мен оддий бир чўпонман деб жавоб қайтарибди. Чўпон бошчилигида тепаликдан туриб душманга муносиб қаршилик кўрсатган аҳоли ўз жонларини сақлаб қолган экан.

Кекса отахоннинг қайд этишича, XIV-XV асрга тегишли бўлган ушбу мақбара сохибқирон Амир Темур томонидан “чўпон” шарафига барпо этилган экан. Тепалик ҳам шундан буён “Чўпонота” номи билан аталаркан. Ушбу тепаликдан шаҳар кафтдек кўриниб туради. Тепалик баланд бўлгани боис, мақбарадан кўп йиллар давомида ҳарбий аҳамиятга эга нуқта сифатидан фойдаланилган. Бироқ фан-техника тараққий этиб, алоқа узатиш тизими модернизация қилингандан сўнг бунга ҳожат қолмаган.

Маданий мерос объекти сифатида руйҳатга киритилган мақбара 2018 йилда реставрация қилинган. Атрофи ободонлаштирилган.  Бугун ниҳоятда яхши ҳолатда сақланмоқда. Биргина муаммо шундаки, у тоифаланган объект ҳудудида жойлашганлиги сабабли одамлар мақбарага эркин кириб зиёрат қила олишмайди.

 

         ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz