ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


"Ким эпчилу, ким чаққон" 30.05.2019

"Ким эпчилу, ким чаққон"


Спорт - нафақат инсон саломатлигини мустаҳкамлайдиган, шунингдек мамлакатни дунёга тезда танитадиган муҳим восита ҳамдир. Шу боис Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб масаласи устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб берилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам Президентимиз илгари сурган ташаббуслар ижросини таъминлашда фаол иштирок этмоқда. Хусусан партиянинг Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамкорлигида шаҳардаги 64-сонли алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросига қаратилган “Ким эпчилу, ким чаққон” шиори остидаги спорт мусобоқасини ташкил этилди.

photo_2019-05-30_15-34-51.jpg

Унинг очилиш маросимида сўз олган ЎзМТДП вилоят кенгаши раиси Зебинисо Шодиева мактаб интернати тарбияланувчиларини 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами билан қизғин табриклаб, давлатимиз раҳбари илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг моҳияти ва унинг ёшларни комил инсонлар қилиб тарбиялашдаги аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг ўқувчилар 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда спортнинг шахмат-шашка, футбол, тош кўтариш, турникка тортилиш турлари бўйича баҳсларга киришишди ва “Қувноқ стартлар” мусобоқасида ўзаро беллашдилар.

photo_2019-05-30_15-30-58.jpg

photo_2019-05-30_15-31-00.jpg

photo_2019-05-30_15-30-54.jpg

photo_2019-05-30_15-30-57.jpg

Қизғин баҳс ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобоқа мактаб интернати тарбияланувчиларининг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини мустаҳкамлади. Ҳамма болалар мусобоқада ғолиб бўлиш учун астойдил ҳаракат қилишди.

Мусобоқа якунида барча спорт турлари бўйича ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга ҳамда “Қувноқ стартлар” мусобоқасида пешқадамликни қўлга киритган жамоага Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгашининг ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармасининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-05-30_15-31-02.jpg


         

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz