ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


10.07.2019

“Миллий чолғу асбоблари таронаси” – кичкинтойлар шодиёнаси


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Пайариқ туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги 1-сон мактабгача таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган муҳим 5 та ташаббуснинг биринчи йўналиши ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси cайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Миллий чолғу асбоблари таронаси” мавзусида тадбир ташкил этилди.

photo_2019-07-10_13-07-04.jpg

Болаларнинг руҳий-маънавий дунёсини ва маданий савиясини ўстириб бориш, уларга миллий мусиқа санъати ва миллий чолғу асбобларининг сеҳрини кўрсатиш орқали ёш авлодни мусиқа санъатига ошно этишга қаратилган ушбу тадбир кичкинтойларни бефарқ қолдирмади. Унда тумандаги Болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари миллий чолғу асбоблари билан иштирок этиб, болажонларнинг мусиқага бўлган қизиқишларини янада оширди.   

Тадбирда болажонларга рубоб, доира, дутор, ғижжак, най каби миллий чолғу-асбоблари билан нафақат яқиндан танишиш шу билан бирга улар ёрдамида ижро этиладиган мусиқа садоларини тинглаш имконияти ҳам яратиб берилди. Сеҳрли созлардан таралган ажиб наволар кичкинтойларга бир олам завқ-шавқ бағишлаб, жажжи қалбларни санъатга ошно этди, мусиқага бўлган меҳри-муҳаббатини оширишга хизмат қилди.

photo_2019-07-10_13-06-12.jpg

Тадбирда фаоллик кўрсатган наъмунали болажонлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz