ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


03.07.2019

“Миллий чолғу асбоблари таронаси” жажжи қалбларда санъатга меҳр уйғотмоқда (фото)


Куй-қўшиқ инсоннинг маънавий камолотида алоҳида ўрин тутади. Санъатга ошно тутинган инсон қалби доимо эзгуликка эш бўлади. Шу боис Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан мактабгача таълим муассасаларида маданий тадбирлар ташкил этилиб, болаларнинг мусиқага бўлган қизиқишлари янада оширилмоқда.

Бу борада “Миллий чолғу асбоблари таронаси” шиори остида ўтказилаётган маданий тадбирлар алоҳида аҳамият касб этаяпти.

Партиянинг Самарқанд шаҳар кенгаши томонидан шаҳардаги 81-сон мактабгача таълим муассасасида ўтказилган “Миллий чолғу асбоблари таронаси” тадбири ҳам кичкинтойларга бир олам завқ-шавқ бағишлади.

Тадбир болажонларга рубоб, доира, дутор, ғижжак, най каби миллий чолғу-асбоблари билан нафақат яқиндан танишиш шу билан бирга улар ёрдамида ижро этиладиган мусиқа садоларини тинглаш имкониятини ҳам яратиб берди. Янграган куй-қўшиқлар эса кичкинтойларнинг рақслари билан ҳамоҳанглик касб этиб, жажжи қалбларнинг санъатга бўлган меҳри-муҳаббатини оширишга хизмат қилди.

photo_2019-07-03_14-44-56.jpg

photo_2019-07-03_14-45-10.jpg

photo_2019-07-03_14-45-37.jpg

photo_2019-07-03_14-45-25.jpg

photo_2019-07-03_14-45-33.jpg

photo_2019-07-03_14-44-27.jpg

 


ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz