ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


“Миллий ғоямиз юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади!” 01.07.2019

“Миллий ғоямиз юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади!”


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан партия фаоллари ҳамда аъзоларининг сиёсий билимини ошириш, уларнинг жамиятда бўлаётган ислоҳотларга, янгиланишларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини кучайтириш мақсадида ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Самарқанд давлат университетида ўтказилган навбатдаги ўқув “Миллий ғояни ривожлантириш концепцияси” мавзусига бағишланди. Семинар учун айнан ушбу мавзунинг танланиши бежиз эмас. Чунки миллий тикланиш ғоясини амалга ошириш, миллий, маданий ва маънавий қадриятларни, халқимизга ҳос бўлган урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш, кўпайтириш Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг устувор мақсадларидан ҳисобланади.

Ўқув семинарда Самарқанд давлат университети профессори Фарход Набиев мавзу юзасидан маъруза қилиб, миллий ғоямиз ҳақида батафсил маълумот берди. Қайд этилганидек, бизнинг асосий мақсадимиз, миллий ғоямиз юрт тинчлиги, халқ фаравонлиги, ватан равнақини таъминлашдан иборат.

photo_2019-07-01_11-14-31.jpg

Ушбу эзгу мақсадларга эришиш учун келажагимиз эгалари бўлган ёшларимиз онгига миллий ғоямизни чуқурроқ сингдириш, ўзлигини англашига яқиндан кўмаклашишимиз лозим.

Семинарда бу борада партия фаоллари олдида турган муҳим вазифалар, бугун ёшлар келажагига жиддий таҳдид солаётган “Оммавий маданият” га қарши курашиш йўллари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тегишли тавсия ҳамда зарур кўрсатмалар берилди.

Ўқув семинари доирасида “Депутат ва ёшлар” учрашуви  ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зебинисо Шодиева ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларнинг орзу-уйлари, истиқболдаги режалари билан қизиқди.   

photo_2019-07-01_11-14-29.jpg  

Суҳбат жараёнида кўпгина ёшлар келажакда депутат бўлиш истаги борлигини билдириб, бу мақсадга қандай эришиш мумкинлиги ҳақидаги саволлар билан Зебинисо Шодиевага мурожаат этишди. Депутат-халқ вакили бўлиш ҳам шарафли, ҳам масъулиятли эканлиги хусусида гапириб, депутатнинг вазифаларига, ваколатларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўқув семинарда хотин-қизлар бугун демократик жараёнларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчисига айланиб бораётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисдаги нутқида ҳам аёлларнинг жамиятдаги мавкеи ва нуфузини янада ошириш масаласига алоҳида урғу қаратгани, мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг амалдаги ёрқин наъмунаси эканлиги таъкидланди.

Сиёсий ўқув якунида бир гуруҳ университет ўқитувчилари ва талабалари партияга аъзо бўлиш истагини билдирдилар ва уларга ЎзМТДПнинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

photo_2019-07-01_11-14-33.jpg

 

 

 ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати   



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz