ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


31.05.2019

“Миллий тикланиш” ДП фаоллари имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олишди


Болалик - инсон умрининг беғубор фасли. Айнан шу паллада ўйин-кулгу авжига чиқиб, қарашлар шаклланади, орзулар бўй кўрсатади. Минг афсуски, баъзан тақдирнинг аччиқ қисмати туфайли айрим болажонлар шўх-шадон кунларини дўстлари билан эмас, балки бугун уйда ота-онаси қарамоғида ўтказмоқда.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Хамраев партиянинг Самарқанд вилоят кенгаши фаоллари ҳамроҳлигида Тойлоқ ва Ургут туманларида бўлиб, ана шундай шароитда яшаётган ногиронлиги бор болажонлар ҳолидан хабар олишди.

Тойлоқ туманидаги “Боғичинор” маҳалласида яшовчи 9 ёшни қаршилаган Хумоюн Худойбердиев имконияти чекланганлиги туфайли юра олмайди. Ўзгалар кўмагига муҳтож. Шу жиҳатларни инобатга олган партия фаоллари кўмагида унга ногиронлик аравачаси берилди.

photo_2019-05-30_15-28-06.jpg

Тойлоқ туманидаги “Қўрғонча” маҳалласида яшаётган Русланжон Хамдамов эндигина 4 ёшни қарши олди. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган бу болакай яқин қариндошларнинг келишуви асосида қурилган оиланинг айбсиз айбдори. Байрам муносабати билан унинг ҳам ҳолидан хабар олиниб, ўйинчоқлар туҳфа этилди.

Ургут туманидаги “Аълохотин” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган Шохруз Зокиров 2009 йилда туғилган. Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ туфайли дунёга келган Шохруз ҳам бугун ўзгалар кўмагисиз юра олмайди. Таянч харакат тизимида нуқсони бўлгани боис у ногиронлик аравачасига муҳтожлик сезарди. Шу боис партия фаоллари байрам муносабати билан унга таянч ҳаракат воситасини совға қилишди.

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати   

  



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz