ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


13.09.2019

Мукаммал стратегия ва кучли тактика муваффақият гарови


Шу кунларда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар ҳудудий кенгашлари томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Партия вилоят, туман, шаҳар кенгашлари ходимлари иштирокида ташкил этилаётган ўқувлардан кўзланган мақсад, уларни янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси билан яқиндан таништириш ҳамда жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларнинг шу асосда очиқ, шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлашга қаратилган.

photo_2019-09-13_10-51-17.jpg

Самарқандда 3 кун давом этган семинар-тренинг куни кеча якунига етди. Ўқув жараёни қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтди. Семинар-тренингда сайлов билан боғлиқ мавзуларда маърузалар тингланиб, иштирокчиларга замонавий сайлов тизими, ривожланган давлатлар тажрибаси ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда партия ходимларининг сиёсий билимлари оширилди.

нп.jpg

Вилоятдаги нуфузли олий ўқув юртлари профессор ўқитувчиларининг Президентимиз илгари сураётган стратегик ташаббусларнинг мафкуравий моҳияти, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳатларнинг ҳолати, мамлакатимизда ижтимоий соҳани, суд-ҳуқуқ тизимини ва иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг истиқболлари юзасидан қилган кенг қамровли маърузалари партия ходимларининг қарашларини янада бойитиб, тафаккурини кенгайтирди.

photo_2019-09-13_10-51-19.jpg

Шунингдек, ўқувда сиёсий партияларнинг сайлов компаниясидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, партия ва номзодлар имижини шакллантириш йўллари ҳамда усуллари, сайловга доир PR технологиялар, сиёсий дебат ва баҳс-мунозараларда ўзини тутиш, интервью бериш қоидалари хусусида берилган тавсиялар иштирокчилар учун айни муддао бўлди. Чунки ўтилган ҳар бир мавзу сайлов жараёнида ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, уларда сиёсий партияларнинг муваффақият қозониш йўллари кўрсатиб ўтилди. Айниқса, дарс жараёнларининг интерактив усулда, гуруҳларга бўлинган ҳолда олиб борилгани партия ходимларининг мавзуларни пухта ўзлаштиришига имкон яратди.

Мухтасар қилиб айтганда семинар-тренинг давомида партия ходимлари сайловга оид тартиб-тамойилларни синчковлик билан ўрганиб, сиёсий жараёнда бехато фаолият олиб бориш кўникмасига эга бўлдилар.

photo_2019-09-13_10-51-18.jpg

 


Ёлқин Оқбўтаев,
ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши
матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz