ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


20.06.2019

Мусиқа инсонни эзгуликка даъват этадиган қудратли кучдир!


Мусиқа – инсон онги ва қалбида чуқур акс-садо бериб, уни олийжаноб мақсадлар сари илҳомлантирадиган, эзгуликка даъват этадиган қудратли кучдир. Шу боис Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналишида ҳам айнан ўғил-қизларнинг мусиқага бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг истеъдодини руёбга чиқариш масаласига алоҳида урғу қаратилган.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди Платформасида ҳам болаларнинг руҳий-маънавий дунёсини ва маданий савиясини ўстириб бориш, уларга миллий мусиқа санъатининг кўпдан-кўп йўналишларини чуқур ўргатиш вазифаси устуворлик касб этган. Айни пайтда партиянинг ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари томонидан Президентимиз илгари сурган ташаббус ва партиянинг сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида болалар дам олиш оромгоҳлари ва мактабгача таълим муассасаларида “Миллий чолғу асбоблари таронаси” мавзусида маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

Партиянинг Оқдарё туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги Ўзбекистон маҳалла фуқаролар ҳудудида жойлашган 13-сон мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган тадбир ҳам кичкинтоларга бир олам қувонч бахш этди.

photo_2019-06-19_16-29-20.jpg

Миллий чолғу асбоблари намойиши билан бошланган тадбирда 27-умумтаълим мактаби мусиқа фани ўқитувчиси Комила Қиличева иштирок этиб, болажонларга дутор, доира, най каби миллий чолғу асбобларини чалиш усуллари, улардан тараладиган сеҳрли оҳангларнинг маънавий дунёмизни бойитишда тутган ўрни хусусида батафсил тушунчалар берди. Устоз томонидан галма-гал чалинган миллий чолғу асбобларидан таралган наволар ва ижро этилган қўшиқлар кичкинтойларнинг мусиқага бўлган қизиқишларини янада оширди. Улар ҳам чолғу асбобларини қўлларига олиб куй чалиш, қўшиқ айтишга харакат қилдилар. Хуллас, тадбир кутилгандек болажонлар учун ҳар жиҳатдан самарали ва фойдали бўлди.  

photo_2019-06-19_16-29-49.jpg 


ЎзМТДП Тошкент вилоят ва партиянинг Янгийўл шаҳар кенгашлари томонидан шаҳардаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасида ўтказилган тадбирда Янгийўл шаҳар 22-болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари Зилола Исматуллаева (рубоб), Хусан Ғуломов (доира), Диёра Отажонова (мақом), ҳамда “Омад” доирачилар гуруҳи ўзларининг йўналишлари бўйича боғча тарбияланувчиларига жонли мусиқий дастурларни намойиш этдилар.

IMG_1837.JPG


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz