ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


15.05.2019

15 май - Халқаро оила куни


15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Мустаҳкам оила-жамият таянчи” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Самарқанд давлат университети талабалари ва профессор ўқитувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда оила институтининг жамиятда тутган ўрни, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш, нуфузини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

photo_2019-05-13_18-09-11.jpg

Узоқ йиллардан буён тинч-тотув яшаб келаётган университет ўқитувчилари ёшларга оила мустаҳкамлигини таъминлаш омиллари, эр-хотин муносабатлари ҳақида ҳаётидан тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда зарур маслаҳатлар беришди.

Уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Тадбирда мамлакатда оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни ардоқлаш, соғлом ва мустаҳкам оилалар сонини кўпайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришни ўз сайловолди Платформасида асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб олган Ўзбекистон “Миллик тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши фаоллари сўзга чиқиб, ёш оилаларнинг ажримига сабаб бўлаётган баъзи жиҳатларга тўхталиб ўтди.

photo_2019-05-13_18-08-32.jpg

Тўй маросимларни дабдабали ўтказаман деб қарзга ботиб қолаётган қуда-андалар ўртасида тўйдан кейин келиб чиқаётган айрим низолар ёш келин-куёвлар оиласининг бузилишига сабаб бўлаётгани қаттиқ танқид қилинди.

Бу борада партия фаоллари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди. Билдирилган фикрлар, қилинган панду-насиҳатлар   талаба ёшларда, ўқитувчиларда партияга аъзо бўлиш ҳамда унинг ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватлашга рағбат уйғотди.

 

         ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши матбуот хизмати        

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz