ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Оила – фуқаролик жамияти таянчи 06.09.2019

Оила – фуқаролик жамияти таянчи


Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши  Республика «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда «Оила-фуқаролик жамияти таячи» мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

Унда партия фаоллари ва марказ ходимлари партия дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳасида оила институтини янада мустаҳкамлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Мулоқотда қайд этилганидек оила-муқаддас даргоҳ. Унинг тинч-тотувлиги, мустаҳкамлиги  эса юрт бойлигидир. Шу боис бугун оилаларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоялаш давлат сиёсатининг устувор йуналишларидан бирига айланди.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳам шу нуқтаи назардан жамиятда бахтли, бугунги кун шукронаси билан яшаб, эртанги кунга катта ишонч билан боқадиган оилалар сонини кўпайтириш борасида муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.

Очиқ мулоқатда қилинаётган ишлар бирма-бир тахлил қилиниб,  оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида партия дастурга киритилиши лозим бўлган қатор таклифлар тингланди. Бевосита оилалар билан ишлаб уларнинг муаммоларини илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ қилиб бораётган марказ  ходимлари партия дастури ва сайловолди Платформасига қўйидаги вазифаларни киритишни таклиф қилдилар.

Мутахассислар ёш оилаларнинг ажрашиб кетишига сабабчи бўлаётган учинчи шахсга нисбатан  маъмурий чоралар кўриш амалиётини ҳаётга татбиқ этиш, вояга етмаган фарзанди бор оналарнинг чет давлатларга чиқиб ишлашига тақиқ қўйиш, ажрим вақтида келин ёки куёв томонидан ота-онага бериладиган ишончномани бекор қилиш масаласини ниҳоятда долзарб дея илгари сурди.  Чунки бугун кўпгина севишиб турмуш курган ёш оилаларнинг ажримига қайноналар сабабчи бўлаётгани, ажрашишни истамаётган келин-куёвлардан ота-она мажбуран ишончнома ёздириб олиб, уларнинг номидан судда қатнашиб ўз ниятини амалга ошираётгани мисоллар орқали кўрсатиб ўтилди.

Очиқ мулоқатда ўртага ташланган фикрлар, билдирилган таклифлар умумлаштирилиб партия Марказий Кенгашига тақдим этиладиган бўлди.

 


Ёлқин Оқбўтаев,
ЎзМТДП Самарқанд вилоят
кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz