ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


13.06.2019

“Оила - жамият таянчи, унинг мустаҳкамлиги учун барчамиз масъулмиз!”


Кексаларга ҳурмат, ўзаро ҳамжиҳатлик, болаларга ғамхўрлик каби оилавий анъаналарни маънавий қадриятларнинг муҳим манбаи деб билган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бу борада муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Пастдарғом тумани “Номозгоҳ” маҳалласида маҳалла аҳли билан ташкил этилган учрашувда ҳам оилаларни мустаҳкамлаш ва оилавий қадриятларни ардоқлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш масаласи муҳокамалар марказида бўлди.

Маҳалладаги намунали ва ёш оилалар вакиллари, маҳалла имомлари ва отинойилари, ўзаро келишмовчилик туфайли ажрим истаётган эр-хотин таклиф этилган учрашувда яна бир бор оиланинг муқаддаслиги, мустаҳкам оила жамият пойдевори эканлиги хусусида сўз юритилди.

Бу сафар тадбир ташкилотчиларининг эмас балки бевосита кўпроқ учрашув иштирокчиларининг мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди. 50-60 йилдан буён аҳил яшаб ширин турмуш қуриб келаётган ибратли оилалар соҳиблари ҳаётий тажрибалари ҳақида тўпланганларга сўзлаб бердилар. Турмушида кузатилган яхши-ёмон кунларни эр-хотин ҳамжиҳатликда, сабру-бардош билан енгиб ўтганлиги сабаб шундай бахтли кунларга етганлигини бот-бот таъкидлашди. Учрашув давомида маҳалладаги ажрим истаётган ёш оила вакилларидан бундай фикрга келиш сабаблари сўраб ўрганилди ҳамда таҳлил қилинди. Кўпни кўрган отахон ва онахонларнинг, партия ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази фаолларининг зарур маслаҳатлари, берган ўгитлари асосида эр-хотин яраштирилди.

Учрашувнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шунда бўлдики, тадбир давомида 30 га яқин маҳалладаги намунали оилалар “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан, 3 та кам таъминланган оилалар ЎзМТДП томонидан совғалар билан тақдирланди. 5 нафар ногиронлиги мавжуд оилалар вакилларига эса туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

 

        

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz