ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Онлайн: партиянинг cайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат бошланди 19.07.2019

Онлайн: партиянинг cайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат бошланди


Айни дақиқаларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан Самарқанд шаҳрида жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш ҳамда партиянинг Сайловолди платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ўтказилмоқда.

photo_2019-07-19_14-29-25.jpg

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари, экспертлар, сиёсатшунос олимлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқдалар.

photo_2019-07-19_14-29-27.jpg

Дебатда партиянинг бундан 5 йил муқаддам қабул қилинган Сайловолди платформаси хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, меъёрига етмаган ёки Сайловолди платформасидан четда қолган ва бугунги кун учун ниҳоятда муҳим бўлган вазифалар муҳокама этилмоқда. 


Бизни кузатишда давом этинг!



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz