ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Онлайн: ЎзМТДП фракцияси аъзолари Самарқанд темир йўл вокзалида сайёҳларга яратилган шарт-шароитларни ўрганмоқда 19.07.2019

Онлайн: ЎзМТДП фракцияси аъзолари Самарқанд темир йўл вокзалида сайёҳларга яратилган шарт-шароитларни ўрганмоқда


Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан Самарқанд шаҳрида жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш ҳамда партиянинг Сайловолди платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ташкил этилади.

Дебат олдидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров бошчилигида партия фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Самарқанд Темир йўл вокзалида сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, назорат-таҳлили ишларини олиб бордилар.

Ўрганиш жараёнида туристлар учун яратилган шарт-шароитлар билан бир қаторда, улар учун ноқулайлик тўғдирчи ҳолатлар ҳам аниқланди. Жумладан, вокзалдаги валюта айрибошлаш шаҳобчасида фақатгина, 4 та хорижий валюталарни сўмга айлантириш имконияти мавжуд. Бу ҳолатда ер юзининг сайқали Самарқандга дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳларнинг келиши инобатга олинмаган.

Шунингдек, вокзалда туристик ахборот маркази фаолияти ҳам йўлга қўйилмаган.

Партия фаоллари бевосита сайёҳларнинг ўзлари билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тингладилар.

Фракция аъзоларининг ўрганишлари давом этмоқда.

photo_2019-07-19_10-41-34.jpg

photo_2019-07-19_10-41-16.jpg

photo_2019-07-19_10-41-48.jpg

photo_2019-07-19_10-41-25.jpg

photo_2019-07-19_10-41-37.jpg 


Бизни кўзатишда давом этинг!

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz