ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Қоятош Қорақиясой расмлари ёдгорлигидан қурилиш материали сифатида фойдаланилмоқда 09.10.2018

Қоятош Қорақиясой расмлари ёдгорлигидан қурилиш материали сифатида фойдаланилмоқда

Ҳудудлардаги тарихий ва маданий мерос объектларини инвентаризация қилиш ҳамда уларнинг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгашида тузилган ишчи гуруҳи бу гал Иштихон туманида бўлиб, айрим объектларнинг бугунги аҳволи билан яқиндан танишди.   

Уларнинг дастлабки манзили Митан шаҳарчасидаги “Полвон ота” мақбараси бўлди. Бу мақбарада Ахмад Замчи номи билан маълум ва машҳур бўлган инсоннинг қабри жойлашган. Асли араб миллатига мансуб Ахмад Замчи маҳаллий аҳолининг айтишича, ўз замонасида юртимизда ислом дини тарғиботи билан кенг шуғулланган шахслардан бири бўлган экан. Унинг ўзи, оиласи ва авлодлари ҳақида манбаларда ҳеч қандай маълумотлар қолмаган. Эътиқоди баланд халқимиз у кишини ўзларига пир санаб, мақбарани бугун жуда яхши ҳолда сақлаб келмоқда.      

Шундан сўнг ишчи гуруҳи тумандаги маданий мерос объекти сифатида руйҳатга киритилган Орлот қишлоғидаги Орлот масжидида бўлди. Манбаларда келтирилишича, ушбу масжид XVII асрларда қурилган экан. Лекин суратда кўриб турганингиздек, унинг биноси бугун замонавий кўриниш касб этган. Бунинг боисини сўраганимизда, маҳаллий аҳоли ушбу масжид ўтган давр мабойнида уч маротаба бузилиб, уч маротаба қурилгани ҳақида айтиб берди. Унинг бугунги қурилишида фақатгина эски масжиднинг айрим устунларидан фойдаланилган холос. Масжид бутунлай ўзининг асллигини йўқотган. Бу ерда аҳолини ёки туристларни қизиқтирадиган, ҳайратга соладиган бирор бир нарсанинг ўзи қолмаган.

Маҳаллий аҳоли бизга қишлоқ ҳудудида жойлашган яна бир нечта археологик объектларни, яъни тепаликларни кўрсатди. Афсуски, уларнинг бирортаси маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекцияси рўйҳатига киритилмаган. Ишчи гурухи ушбу тепаликларни ҳам атрофлича ўрганиб, қўшимча маданий мерос объектлари сифатида рўйхатга олди.   

grrergr.jpg

Тумандаги Бақон қишлоғи ҳудудида жойлашган Қоятош Қорақиясой расмлари ёдгорлиги ҳам ўзига хос тарихга ва аҳамиятга эга. Лекин, ушбу ёдгорликка ҳам бугун нотўғри муносабатда бўлинаётгани шундоққина кўриниб турибди. Маҳаллий аҳоли қоятошларни аёвсиз қулатиб, улардан қурилиш материали, бино пойдевори  сифатида фойдаланмоқда.

Биз бугун маданий мерос объектларини ўз холига ташлаб қўйиб, эътиборсиз қолдирсак, бебаҳо бойлигимизнинг бир бўлагига катта зарар етиши шубҳасиз. Шу боис зудлик билан уларни мухофазага олишимиз, асл ҳолатига путур етишига барҳам беришимиз лозим.

         Ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этмоқда.

 

         ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матубот хизмати

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz