ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


20.08.2019

Партия вакиллари эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди


Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши ҳам айни жараёнда фаол иштирок этиб, аҳолини қийнаб келаётган масалаларни ўрганишга, мавжуд муаммоларни бартараф этишга астойдил интилмоқда.

Айниқса, Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида партия фаоллари ва депутатларнинг эхтиёжманд оилаларга ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олаётгани кўнгилларга қувонч бахш этаяпти.

69138425_363167107939181_5709206310386401280_n.jpg

Вилоятнинг олис Қўшработ тумани Жўш қишлоғида партия вилоят кенгаши раиси Зебинисо Шодиеванинг аҳоли билан учрашуви бўлиб ўтди. Оилаларда учраётган муаммолар тингланиб, ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга партия фаоллари “Жўш” МФЙ да истиқомат қилувчи, ҳозирги пайтда касаллик туфайли ётиб қолган 94 ёшли Карим бобо Қаршиев хонадонига ташриф буюришди ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Карим бобо партия фаолларига миннатдорлик билдириб, тинч ва осойишта замонамизга шукроналар келтирди. Юртга тинчлик, элга омонлик сўраб дуо килди.

photo_2019-08-17_20-41-02.jpg

photo_2019-08-17_20-41-10.jpg

Шунингдек, шу маҳаллада яшаётган Шерқул Эрмонов хонадонида бўлишди ва у кишининг бир неча йилдан буён тўшакка ётиб қолган турмуш ўртоғи Олия она холидан хабар олишди.

photo_2019-08-17_20-40-58.jpg

- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши раиси Зебинисо Шодиеванинг бизнинг маҳалламизга ташриф буюриши ва уйма-уй юриб, аҳоли ҳолидан хабар олиши аҳолимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг нечоғлик тўғри эканлигини кўрсатмоқда, - дейди “Жўш” МФЙ раиси Рахматилло Тоғаев.

 

Бу каби эзгу тадбирлар давом этмоқда.

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz