ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


09.07.2019

Партия “Ёшлар қаноти” ёшлар орзуларига қанот бағишламоқда


Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар кўлами табора кенгайиб бормоқда. Бу жараёнда фаол иштирок этаётган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” ҳам қатор лойиҳалари билан ўғил-қизларни ўз атрофида бирлаштириб, уларни улуғ мақсадлар сари руҳлантирмоқда. 

Айниқса, партия “Ёшлар қаноти” нинг “Уйма-уй” лойиҳаси аҳоли муаммоларини ўрганиш, ёшларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топишда алоҳида ўрин тутаяпти. Жорий йилнинг олти ой давомида  ЎзМТДП Самарқанд вилоят, туман, шаҳар кенгашлари “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан жойларда ўтказилган “Уйма-уй” лойиҳаси доирасидаги тадбирларда партия фаоллари ва депутатлар кўплаб хонадонларга ташриф буюриб, фуқаролар билан мулоқотга киришишди, уларнинг дарди-ташвишларини тинглади.

Лойиҳа доирасида 175 та хонадонларга кирилди ва 72 нафар ёшлар ўз муаммоларини айтиб, партия фаолларидан, депутатлардан уларнинг ечими бўйича амалий ёрдам кўрсатишини сўради. Мурожаат қилган ёшларнинг 7 нафари иш билан таъминланди, 15 нафарига мавжуд бўш иш ўринлари таклиф қилинди, 30 нафарига турли масалаларда кўмак кўрсатилди ва  20 нафар ёшларга тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари ЎзМТДП Самарқанд вилоят, туман, шаҳар кенгашлари “Ёшлар қаноти” партиянинг яна бир муҳим “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида юзлаб уюшмаган ёшларни бепул ўқув курсларига жалб этиб, уларнинг бўш вақтлари бесамар кетмаслигини таъминлади. Айни пайтда вилоятнинг туман ва шаҳарларида “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида 44 та бепул ўқув курси ташкил қилинган ҳамда уларда 284 нафар ёшлар билим олиб, ҳунар ўрганмоқда. Шундан 34 нафарини ўқимайдиган, тайин бир жойда ишламайдиган (уюшмаган) ёшлар, 159 нафарини фанлардан ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар, 91 нафарини кам таъминланган оилалар фарзандлари ташкил этади.

Шунингдек, ЎзМТДП вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан жойларда ташкил этилаётган “Депутат билан юзма-юз” лойиҳаси ҳам ёшларни қийнаб келаётган масалаларни ўрганиш, уларнинг сиёсий билимини ошириш, тафаккури ва дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этаяпти. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари иштирокида жойларда ташкил этилган 25 та давра суҳбатларида 1033 нафар фуқаролар қатнашиб, турли масалалар юзасидан халқ вакилларига мурожаат этишди.

Учрашувларда ёшлар масалалари билан боғлиқ 76 та масалага ўртага ташланди. Депутатлар томонидан барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, 37 таси ижобий ҳал этилган, 19 таси тегишли ташкилотларга юборилган, 20 та масала юзасидан ёшларга тушунтириш берилган.  

Партия “Ёшлар қаноти” томонидан вилоят ёшларининг мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини кенгайтириш, улар қалбида ватан туйғуси ва дахлдорлик ҳиссини кучайтириш юзасидан олиб бораётган ишлари ҳам эътирофлидир.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Мурожаатнома – мамлакатимиз тараққиётининг дастуриламали” мавзусидаги давра суҳбати барча жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар аввало сизу-бизнинг бахтли яшашимиз, Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши учун хизмат қилаётганлигини ёшларга яна бир англатиш имконини яратиб, уларни бу жараёнда тамошабин эмас, балки фаол иштирокчи сифатида қатнашишга ундади.

Шаҳардаги 10-сон “Мехрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг Пайариқ туманидаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабига уюштирилган саёҳатда эса болажонлар онгига ислом дини, унинг асл мақсади ва моҳияти чуқур сингдирилди, улуғ аждодимизнинг ҳадис илмини ривожлантириш, динимизни тарғиб қилиш йўлида амалга оширган улкан ишлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. 

“Ёшларнинг сайлов жараёнлардаги иштироки: бунда депутатлар ва сиёсий партияларнинг роли” мавзусида ўтказилган конференцияда ёшлар сайлов қонунчилиги билан яқиндан таништирилди. Мамлакатимизда  ўтказилган сайловлар ва бу жараёнларда қўлланилган демократик принциплар, партияларнинг сайловлардаги ўрни ҳамда роли хусусида маълумотга эга бўлдилар.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрам муносабати билан ташкил этилган “Шараф лентаси” акцияси юртдошларимизга, хусусан ёшларга бугунги мусаффо осмонимиз, тинчлигимиз ва ёруғ кунларимиз учун курашган, иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, шунингдек, тирик юрган инсонлар қадрини сарбаланд тутиш шарафли иш эканлигини яна бир бор эслатди.

Хуллас, партия “Ёшлар қаноти” томонидан ташкил этилаётган тадбирлар, давра суҳбатлари  ва саёҳатлар ёшларни ҳаётда ўз ўринларини топиб, шу юрт, шу ватан равнақи учун хизмат қилишга чорлаётгани билан беқиёс аҳамият касб этмоқда.





З.Алланов,                           

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши

девони етакчи мутахассиси                                                                             



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz