ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Президент илгари сурган 5 та муҳим ташаббус кенг қулоч ёймоқда 23.05.2019

Президент илгари сурган 5 та муҳим ташаббус кенг қулоч ёймоқда


Ёшлар - бизнинг ишончимиз, юртимиз таянчи, келажагимиз бунёдкорлари. Шу боис мамлакатимизда уларни комил инсонлар қилиб тарбиялаш масаласига бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилиб, кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса Президентимиз томонидан жорий йил 19 март куни ўтказилган видеоселекторда илгари сурилган 5 та ташаббус бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ёшларимизни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш каби муҳим масалаларни қамраб олган ушбу ташаббус Самарқанд вилоятида янада кенг қулоч ёймоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва Ургут туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туманнинг чекка Чеп маҳалласида “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида ўтказилган фестиваль ҳам айнан шу ташаббус ижросини таъминлашга қаратилди.

Фестиваль доирасида ташкил этилган спортнинг волейбол, футбол, югуриш, кураш, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобоқаларда минглаб ёшлар ўзаро беллашишди.

photo_2019-05-23_10-40-30.jpg

photo_2019-05-23_10-36-31.jpg

photo_2019-05-23_10-38-54.jpg

Шунингдек, тадбир давомида аҳоли ва ёшлар учун театр тамошалари, миллий кинофильм ҳамда ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди.

photo_2019-05-23_10-35-07.jpg

Фестиваль доирасида ўтказилган “Ёш китобхон” танлови, “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусидаги бизнес-тренинг ёшларни китобхонликка жалб этиш, тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада оширди. Танлов ва тренингда фаол иштирок этган йигит-қизларга китоблар совға қилинди.

Хотин-қизлар учун ташкил этилган тиббий кўрик эса уларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш, касалликларни барвақт аниқлашда алоҳида аҳамият касб этди.

photo_2019-05-23_10-40-01.jpg

Фестиваль якунида маҳалла ҳудудидаги амфитеатрда Самарқандлик ҳамда пойтахтдан келган санъаткорлар иштирокида галаконцерт бўлиб ўтди ва ижро этилган куй-қўшиқлар, она ватан, ёшлик сурури кенг тараннум этилди. 

Спорт мусобоқаларида ғолиб ва совриндор бўлган йигит-қизларга ташкилотчиларнинг дипломлари, фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари тантанали суръатда топширилди.  

photo_2019-05-23_10-42-10.jpg

– Бугунги фестивалда спортнинг миллий кураш тури бўйича гиламга чиқиб, барча рақибларим курагини ерга теккиздим ва ғолибликни қўлга киритдим. Миллий курашимизни кенг тарғиб этиб келаётган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ёшлар иттифоқи менинг ғалабамни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирлади. Бу эътибор менга янада куч-қувват, шижоат бағишлаб катта-катта мусобоқаларда ҳам ғолибликни қўлга киритишга рағбат уйғотди, - дейди 52 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Қандиёр Ҳазратқулов.

Ҳа, Президентимиз илгари сурган 5 та ташаббусни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу фестиваль ёшларни бир мақсад атрофида бирлаштирибгина қолмасдан, уларнинг орзуларига қанот бағишлагани билан ҳам беқиёс аҳамият касб этди.     

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz