ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


29.05.2019

Регистон майдони узра куй-қўшиқлар янгради (фото)


Куни кеча маҳобатли Регистон майдони узра яна куй-қўшиқлар янгради. Бу гал саҳнада дунёнинг турли давлатларидан келган моҳир хонандалар, созандалар эмас балки Самарқанд шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактабида таҳсил олаётган ёш истеъдод соҳиблари ўз концерт дастурларини намойиш этишди.

photo_2019-05-29_15-25-57.jpg

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ва Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббусдан бирининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган концерт самарқандликлар ва шаҳримиз меҳмонларига ўзгача завқ-шавқ улашди.

photo_2019-05-29_15-25-36.jpg

photo_2019-05-29_15-25-48.jpg

photo_2019-05-29_15-25-43.jpg

Саҳнада ўз маҳоратини намойиш этган 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби дуторчи қизлар ансамблининг, 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби доирачилар ансамблининг ҳамда 24-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ёш ижрочиларининг чиқишларини мухлислар зўр олқишлар билан қарши олишди.

photo_2019-05-29_15-25-32.jpg

photo_2019-05-29_15-25-39.jpg

Она Ватанни, тинчликни, бахтли болаликни мадҳ этиб Регистон узра таралган куй-қўшиқлар нафақат юртдошларимиз балки хорижлик сайёҳлар қалбини ҳам забт этди. Улар саҳнада ўйнаётган ёшлар даврасига қўшилиб, бирга рақсларга тушишди. Кўнгил элчиси бўлган куй-қўшиқ одатдагидек дилларни-дилларга, элларни-элларга боғлаб яна эзгуликка, яхшиликка хизмат килди.

photo_2019-05-29_15-25-41.jpg

photo_2019-05-29_15-25-33.jpg

Тадбир якунида концертда фаол иштирок этиб, тўпланганларга хуш кайфият ва кутаринки руҳ бағишлаган ансамбиллар жамоаси, яккахон ижрочилар ҳамда уларга мусиқа ва санъатнинг сир-асрорларини қунт билан ўргатиб келаётган устозлар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгашининг ташаккурномалари, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

photo_2019-05-29_15-25-52.jpg

photo_2019-05-29_15-25-54.jpg

photo_2019-05-29_15-25-55.jpg

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz