ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Самарқандда “Аёл-миллат овози” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди 07.09.2019

Самарқандда “Аёл-миллат овози” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши “Аёл-миллат овози” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди. Унда партия дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳасида хотин-қизлар масаласига доир вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

         Тадбир дебочасида мунис ва мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз яна бир бор улуғланиб, хотин-қизларнинг ижтимоий хаётдаги фаоллиги, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишдаги жонбозлиги, фарзандларимизни ватанга мухаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш ишига қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг бир даврага жам бўлган вилоятнинг олима аёллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг фаол хотин-қизлари партиянинг сайловолди Платформасида хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, оила институтини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор таклифларни ўртага ташлашди.

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эр-хотин ўртасида кузатиладиган айрим низоларни миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда судгача ҳал этиш тизимини ривожлантириш, бу борада имомлар, отинойилар, нуроний отахон ва онахонларнинг хизматидан самарали фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.

Ёш оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни уй-жой билан таъминлашнинг мукаммал ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда унинг молиявий манбааларини белгилаш зарурлигига алоҳида урғу қаратилди.

         Шунингдек, ёш келин-куёвларни никоҳдан олдин эмас, балки уларни унаштирувдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.  

        Тадбир сўнгида партия хайрихоҳи бўлган бир гуруҳ хотин-қизлар ташкилот сафига қабул қилиниб, уларга тантанали равишда аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

         Ёлқин Оқбўтаев,

         ЎзМТДП Самарқанд вилоят

         кенгаши матбуот котиби

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz