ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Самарқандда китоблар тақдимоти ўтказилди 22.07.2019

Самарқандда китоблар тақдимоти ўтказилди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида Самарқандда “Ёш ота-она китоби” ва “Бахтли бола маънавияти” номли китобларнинг тақдимоти ўтказилди.

Унда сўз олган партия Марказий кенгаши раиси, Республика Маънавият ва марифат маркази раҳбари Алишер Қодиров ушбу китобларнинг бугунги кунда ёш авлод таълим-тарбиясида тутадиган ўрни ҳамда роли хусусида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Қайд этилганидек, умумтаълим мактабини битираётган 18 ёшдаги ўғил-қизларга ота-она, боғча, мактаб ҳаёт учун зарур асосий малакаларнинг камида 80% ини ўргатиб бўлган бўлиши зарур. Бироқ бугунги кунда бу борадаги ишлар тизимли ташкил этилмагани боис ёшларимизда маънавий балоғатда орқада қолиш ҳоллари кузатилмоқда. Бунда болалар эмас ота-она айбдор, бунга таълим тизимидаги, тарбиядаги масъулиятсизлик, кўзбўямачилик, илмсизлик, лоқайдлик сабаб.

Тадбирда 3 ёшгача бўлган гўдак болалар тарбиясига бағишланган “Ёш ота-она китоби”, 3-7 ёшли болаларнинг маънавий-аҳлоқий тарбиясига бағишланган “Бахтли бола маънавияти” қўлланмаси шу йўналишдаги ишларни тизимли олиб боришда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида такидланди. Чунки қўлланмалар Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги педагог-психолог олимлардан иборат “Олимлар клуби”нинг давра суҳбатлари, ОАВ материаллари, амалий тадқиқотлар, ёш ота-оналар, тажрибали бобо-момолар билан ўтказилган суҳбатлар, сўровлар асосида жамланган бўлиб, унинг янада қизиқарли, ранг-баранг, методикаларга бой бўлиши таъминланган.

“Миллий тикланиш” демократик партияси, Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида ўтган тақдимот маросимида қатнашчиларга 60 дона “Ёш ота-она китоби” ва 60 дона “Бахтли бола маънавияти” номли китоблар тақдим этилди ҳамда қўлланмалар асосида болалар маънавиятини юксалтириш юзасидан қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Тақдимот доирасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси хайриҳоҳлари бўлган бир гуруҳ зиёлилар, фаол ёшлар партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

photo_2019-07-22_15-39-41.jpg

photo_2019-07-22_15-39-42.jpg

                                                                                                                                         


ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz