ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Семинар-тренингда партия ходимларининг сиёсий билимлари оширилмоқда 16.08.2019

Семинар-тренингда партия ходимларининг сиёсий билимлари оширилмоқда


Сайловлар – мамлакат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи сиёсий жараён бўлиб, у давлатнинг нечоғли демократик принципларга амал қилаётганлигини кўрсатувчи мезон ҳисобланади. Шу боис юртимизда жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларнинг ҳар қачонгидан ҳам очиқ, ошкора ва шаффоф ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунинг учун Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси янада такомиллаштирилиб, бу борадаги ислоҳотлар чуқурлаштирилди. Сайлов билан боғлиқ ана шу янгиликларни аҳолига етказиш ҳамда унинг юксак савияда ўтишини таъминлашда ўз номзодларини илгари суриб, бу жараёнда муваффақият қозонишга интилаётган сиёсий партиялар ходимлари етарлича билим ва малакага эга бўлиши лозим.

Айни жиҳатлар инобатга олиниб, партиялар ходимларининг сиёсий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Тошкентда ташкил этилган саккиз кунлик “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренинг ниҳоятда самарали бўлмоқда.

Унда сиёсий партиялар ходимлари учун етук сиёсатчилар, экспертларнинг сайлов билан боғлиқ мавзуларда маърузалар ўқиб, замонавий сайлов тизими, ривожланган давлатлар тажрибаси ҳақида батафсил маълумот бераётгани жараён ҳақидаги билимларимизни янада бойитмоқда.

Шунингдек, семинар-тренингда сиёсий партияларнинг сайлов компаниясидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, партия ва номзодлар имижини шакллантириш йўллари ҳамда усуллари хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилиб, зарур тавсияларнинг берилаётгани биз учун айни муддао бўлаяпти. Чунки сиёсий партияларнинг ишлаб чиқаётган сайловолди дастури қанчалик халқчил, тактикаси кучли, имижи мукаммал бўлса, сиёсий жараёндаги рақобат шунчалик соғлом кечади.

Семинар-тренингнинг илк кунлари берилган билимлар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ходимларининг тафаккурини янада кенгайтирди. Унинг яна бир неча кун давом этишини инобатга олсак, таассуротлар бунданда бойиши, қарашлар сайловда фақат ғалаба сари ундаши шубҳасиз.

 


Ёлқин Оқбўтаев,
ЎзМТДП Самарқанд вилоят
кенгаши матбуот котиби




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz