ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Сиёсий партия ходими нотиқ бўлиши лозим! 08.07.2019

Сиёсий партия ходими нотиқ бўлиши лозим!


“Бошқарув механизми ва хизмат фаолиятида нотиқлик санъати, мулоқот маданияти ва коммуникатив компетенция”.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларининг билим ва маҳоратини оширишга қаратилган сиёсий ўқувнинг навбатдагиси шундай номланди.

Партиянинг Самарқанд вилоят кенгашида томонидан ташкил этилган ўқувда Самарқанд давлат университети Ижтимоий иш кафедраси доценти Рустам Латипов иштирок этиб мавзу юзасидан маъруза қилди.

Қайд этилганидек, бошқарув механизми ва хизмат фаолиятида нотиқлик санъати, мулоқат маданияти жуда муҳим бўлиб, ўзига хос ўрин тутади. Айниқса сиёсий партиялар ходимлари учун айни жиҳатлар катта аҳамиятга эга. Чунки партия фаоли электорат ёки аҳоли билан учрашувлар, суҳбатлар ўтказаётганда сўзнинг, қадри, қудратидан самарали фойдалана олиши, партиянинг ғоя ва мақсадларини, ўз фикрини тинловчига тўғри ҳамда таъсирли тарзда етказа билиши лозим.            

Бунинг учун нотиқ қандай хусусиятларга эга бўлиши, қайси жиҳатларга эътибор қаратиши керак? Сиёсий ўқувда шу каби саволларга атрофлича жавоб берилди.

Маърузачи такидлаганидек, биринчи навбатда нотиқ етарлича билимга, кенг фикрга ва дунёқарашга эга бўлиши зарур. Иккинчидан шакл мазмунга хизмат қилиши керак, чунки мазмунсиз ҳар қандай чиройли шакл ҳам эл орасида эътиборга сазовор бўла олмайди. Учинчидан нотиқ нутқи чиройли, жозибали бўлиши лозим. Бунга эришиш учун нутқнинг мазмунига, мантиқий кучига, жумлалар жимжимадорлигига алоҳида эътибор бериш жуда муҳим экан.

Ўқувда партия фаолларига шулар хусусида ва мулоқат маданияти ҳақида атрофлича маълумот етказилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

 


ЎзМТДП Самарқанд вилоят
кенгаши Матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz