ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


Таҳлилий танқиддан тегишли хулоса чиқарилди 17.07.2019

Таҳлилий танқиддан тегишли хулоса чиқарилди


Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги XV Мажлиси бўлиб ўтди.

Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда депутатлик бирлашмалари томонидан 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, иккинчи ярим йилликда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан ЎзМТДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Зебинисо Шодиева ахборот берди. Нотиқ ўз маърузасида 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида партия ташкилотлари ва партия депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва камчиликларга атрофлича тўхталиб ўтди.

photo_2019-07-17_18-12-42.jpg

Мажлисда шунингдек, кун тартибидан ўрин олган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг 2019 йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш, ЎзМТДП вилоят Кенгаши аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш, партия вилоят ташкилотининг 2019 йил биринчи ярим йиллиги учун умумлаштирилган смета ижроси ҳамда 2019 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган сметаси, аъзолик бадаллари тушуми тўғрисидаги масалалар ҳам қараб чиқилди.

photo_2019-07-17_18-12-40.jpg

Партия Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида Марказий кенгаш раиси ўринбосари Алишер Хамраев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Алишер Хамраев Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб, партия фаоллари ва партия гуруҳлари томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, 2019 йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан зарур тавсияларини берди.

photo_2019-07-17_18-12-44.jpg

Йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қабул қилинаётган давлат дастурларининг ижросини таъминлашга яқиндан кўмаклашиш барча даражадаги партия ташкилотлари ва гуруҳлари олдида турган муҳим вазифалардан бири эканлигига алоҳида урғу қаратилди.

Партия дастурий мақсад-вазифаларини бажариш, лойиҳаларини амалга оширишда суткашликка йўл қуяётган туман ва шаҳар Кенгашлари раисларини, ўз ишига масъулиятсизлик билан қараётган айрим депутатларни кескин танқид қилиниб, фаолиятларини жонлантириш лозимлиги хусусида кўрсатмалар берилди.

Якунда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

photo_2019-07-17_18-12-36.jpg

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz