ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


04.06.2019

Тиббиёт тизимидаги муаммолар ЎзМТДП депутати эътиборида


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Сиддиқ Номозов Оқдарё туманида бўлиб, ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказди.


Мулоқотлар чоғида фуқаролар туманда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг талаб даражасида эмаслигидан нолиб, халқ вакилидан тизимдаги мавжуд камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатишини сўрашди. Мурожаатлар асосида Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан яқиндан танишган депутат қўйидаги масалаларга дуч келди.

Туман тиббиёт бирлашмасининг болалар, терапия, физиотерапия, дорихона, тез тиббий ёрдам бўлимлари биносини янгидан қуриш, шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимини реконструкция қилиш лойиҳасини инвестиция дастурига киритиш зарурлиги маълум бўлди.

photo_2019-06-04_09-29-59.jpg

Чала туғилган чакалокларни парвариш килиш учун туғруқ бўлимини SPAP, кювез, кўчмали кювез, иситиш столлари, замонавий УТТ, кардиотокограф, доплер, инфузомат, фототерапия, сунъий нафас бериш аппаратлари билан, 3 та қишлоқ оилавий поликлиникаларини УЗИ аппаратлари билан, туман марказий шифохонаси тез тиббий ёрдам бўлими бригадаларини 2 та ИВЛ аппарати, 1 та наркоз аппарати, 1 та УЗД аппарати, 4 та ЭКГ аппарати, 1 та операция столи билан таъминлаш лозимлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида тиббиёт муассасаларини малакали ходимлар билан таъминлаш борасида ҳам муаммолар мавжудлиги кузатилди. Якунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сиддиқ Номозов ва шу ҳудуд сектори раҳбари иштирокида туман тиббиёт бирлашмаси мутасадди ходимлари билан камчиликларни бартараф этиш юзасидан йиғилиш ўтказилиб, масалалар ечими бўйича туман ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлигига таклифлар тайёрланди.


Нурбек Абдирахимов,
ЎзМТДП Оқдарё туман кенгаши раиси                    



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz