ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


ЎзМТДП фаоллари жазони ижро этиш муассасасида бўлдилар 02.07.2019

ЎзМТДП фаоллари жазони ижро этиш муассасасида бўлдилар


Мамлакатимизда инсон шаънини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Шу боис билиб-билмай хатога йўл қўйган, жиноят кўчасига кириб қолган шахсларни жазолаш эмас, балки уларни қайта тарбиялаб жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш масаласига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам бу жараёнда фаол иштирок этиб, тўғри йўлдан адашган кишиларга зарур маслаҳат ва кўрсатмалар бериб, ҳаётда ўз ўринларини топиб олишларига яқиндан кўмаклашмоқда.

Партиянинг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасига қарашли 38-сон манзил калонияда ўтказилган тадбир ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этди.

photo_2019-07-02_10-07-40.jpg

Тадбирда партия вилоят кенгаши раиси Зебинисо Шодиева сўз олиб, юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш, аҳолининг турмуш фаравонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.

Қайд этилганидек, жиноятчи албатта қилмишига яраша жазо олади. Бироқ қилмиши хатолигини англаган ҳамда тузалиш йўлига ўтган шахслар Президентимиз фармони билан афв этилиб, бугун уларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имкони берилаётгани қувонарлидир. Учрашувда ана шу имкониятдан тўғри фойдаланиб, оиласига бош бўлиш, ўғил-қизларини эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаш галдаги муҳим вазифа, отанинг бурчи эканлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, маҳкумларга тегишли тавсиялар берилди.

Манзил калонияда жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ маҳкумларга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир якунида ижро этилган куй-қўшиқларда инсон шаъни, озодлик қадри, оила муқаддаслиги яна бир бор улуғланиб, жиноят олами, жиноятчиларнинг қилмишлари қаттиқ қораланди.

photo_2019-07-02_10-07-42.jpg

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz