ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Самарқанд вилояти


ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши ишчи гуруҳи ҳудуддаги маданий мерос объектлари ҳолатини ўрганмоқда 21.09.2018

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши ишчи гуруҳи ҳудуддаги маданий мерос объектлари ҳолатини ўрганмоқда

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш  ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш Бош бошқармасининг Самарқанд ва Жиззах  вилоятлари бўйича минтақалараро Давлат  инспекциясидан олинган маълумотларга кўра, айни пайтда Самарқанд вилоятида 1626 та моддий маданий мерос объектлари мавжуд. Шундан 975 таси археология, 581 таси архитектура, 36 таси монументал санъат ёдгорликлари ва 34 таси диққатга сазавор жойлардир.

ЎзМТДП ҳудудий кенгаши қошида тузилган ишчи гуруҳи моддий маданий мерос объектларини инвентаризация қилиш ва ўрганиш мақсадида энг кўп археологик объектлари жойлашган Пастдарғом туманида бўлишди.

IMG_5331.JPG

Дастлаб гуруҳ аъзолари Эски Жума маҳалласидаги Эски Жума жомъе масжидининг бугунги кундаги ҳолатини ўрганди.

1912 йилда барпо этилган ва 2016 йилда қайта тикланган жомъе масжидининг бугунги ҳолати қониқарли аҳволда. Тегишлилиги бўйича барча ҳужжатлари мавжуд. Бироқ мутахассисларнинг фикрича, қайта тиклаш вақтида тегишли ташкилотлар билан маслаҳатлашилмасдан, ўзбошимчалик билан иш тутилгани боис бинонинг аслилигига маълум даража путур етказилган.

IMG_5326.JPG

Масжид билан бир хил вақтда қурилган ва у билан ёнма-ён жойлашган таҳоратхонанинг аҳволи эса анча ачинарли. Унга қурилгандан бўён ўтган вақт мабойнида ҳеч қандай таъмирлаш ёки тиклаш ишлари амалга оширилмаган. Айни пайтда замонавий таҳоратҳона қурилгани боис ундан фойдаланилмайди. Таҳоратхонадан бугунги кунда омборхона сифатида фойдаланиб келинмоқда. Ушбу иншоат таъмирга ва ободонлаштиришга муҳтож.

IMG_5276.JPG

Ишчи гуруҳининг кейингги манзили тумандаги “Торариқ” маҳалласи ҳудудидаги археологик объектлар яъни тепаликлар бўлди. Шу ерда яшовчи маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бу ерда бир нечта тепаликлар бўлган. Уларнинг умумий сони ҳақида ҳеч ким аниқ маълумот бера олмади. Бугунги кунда эса ушбу тепаликлардан бор йўғи 3 таси сақланиб колган. 

IMG_5355.JPG

Маҳаллий аҳоли уларга ўзлари ном қўйиб, бирини Хурсанд момо тепалиги, иккинчисини Мовлон бобо тепалиги, учинчисини Маховтепа деб аташади. Уларнинг ҳеч бирида ўрганишлар олиб борилмаган. Муҳофаза зонаси ҳам мавжуд эмас. Хурсанд момо ва Мавлон бобо тепаликларининг майдони унча катта эмас, лекин ҳудуди бир неча гектар майдонни ташкил этадиган Маховтепа тепалиги бугун қишлоқ қабристонига айлантирилган.

IMG_5462.JPG

“Қорағуппа” маҳалласидаги салкам 15 гектар майдонни эгаллаган “Дўрмонтепа” тепалиги нафақат тумандаги балки вилоятдаги энг катта археологик объектлардан бири ҳисобланади. Собиқ иттифоқ даврида археологиклар томонидан тепаликни ўрганиш бўйича иш бошланган, лекин охирига етказилмасдан ўлда-жўлда қолиб кетган. Тепалик қарига яширинган сирлар очилмаган. Шу ерда яшовчи аҳоли кексаларнинг айтишига қараганда, бу ердан Ипак йўли ўтгани, қадимда савдо карвонлари тўхтайдиган карвонсарой, яъни кичкина шаҳарча бўлганини таъкидлашмоқда. Ушбу тахминларнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлигини ёки ҳақиқатдан йироқлигини эса ўрганишлар натижаси, археологикларнинг хулосаси кўрсатади. Унгача тепаликларни сақлаб қололсак бас. 

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этмоқда.  

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz