ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


Партия Сурхондарё вилоят кенгашининг 6 ойлик фаолияти танқидий-таҳлил этилди 24.07.2019

Партия Сурхондарё вилоят кенгашининг 6 ойлик фаолияти танқидий-таҳлил этилди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Cурхондарё вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенати, партия Марказий ва вилоят кенгашлари аъзолари, партия туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Пленумда барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг ўтган 6 ой давомидаги фаолияти якунлари ҳамда иккинчи ярим йилликда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, шу йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Сурхондарё вилояти халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бу бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ҳамда чора-тадбирлар дастури тўғрисида маълумотлар берилди.

photo_2019-07-23_16-59-49.jpg

Таъкидланганидек, бугунги кунга келиб, партиянинг Сурхондарё вилояти бўйича бошланғич партия ташкилотлари сони 552 тага етди. Ўтган 6 ой давомида партия сафига 5276 та аъзо янгидан қабул қилиниб, партия аъзолари сони эса 23416 тага етди.

Пленумда сўзга чиққанлар эътиборни, энг аввало, партия сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижроси, партия дастурий мақсад ва вазифаларини руёбга чиқариш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муҳим қарорлар қабул қилиш каби масалаларга қаратди. Шунингдек, партия тизимида фуқаролар, сайловчилар ва электорат билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали усул ва механизмларини татбиқ қилиш лозимлиги, ана шу муҳим ишда партия фаоллари ва гуруҳлари аъзоларининг фаол иштирокини таъминлаш масаласи иштирокчилар диққат-эътиборида бўлди.

photo_2019-07-23_16-59-47.jpg

Уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, “Устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида ўтган 6 ой давомида Сурхондарё вилояти бўйича 105 та бепул ўқув-курслари ташкил қилинди. Ўқув-курсларида 550 га яқин уюшмаган ёшлар ва хотин-қизларга қўшимча бепул таълим ва касб ҳунар ўргатилди.

“Уйма-уй” лойиҳаси орқали партия туман (шаҳар) кенгашлари “Аёллар қаноти” томонидан ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни тизимли таҳлил этиш ва аҳолига амалий ёрдам бериш мақсадида жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлардан иборат Ишчи гуруҳи аъзолари билан 628 та хонадонларга бориб, хотин-қизларга тааллуқли 379 дан ортиқ муаммоли масалалар рўйхатга олинди ва уларни ижобий ҳал этиш бўйича ишлар олиб борилди.

photo_2019-07-23_16-59-37.jpg

Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 419 та депутатлик сўровлари юборилган. Қонун ва ҳукумат қарорлари ижроси бўйича депутатлик назоратини олиб бориш юзасидан 126 та, фуқаролар мурожаатлари асосида 293 та депутатлик сўровлари юборилган. Шундан, 77 % яъни 321 таси ижобий ҳал қилинган ҳамда 22% яъни 92 та депутатлик сўровларини ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

photo_2019-07-23_16-59-42.jpg

Пленум кун тартибида партия фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди. Барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 


ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши Матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz