ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


512 та сўров, 21 та масала — бу имкониятларимизга мосми? 22.02.2019

512 та сўров, 21 та масала — бу имкониятларимизга мосми?


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленуми танқидий таҳлилий руҳда ўтди.

Мажлис аввалида, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Cурхондарё вилоят Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси Сайдулла Абдураимовнинг вилоят партия ташкилоти томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2019 йилда партия ташкилотининг олдида турган муҳим вазифалар тўғрисидаги маърузаси тингланди.

IMG_2393.JPG

Таъкидланганидек, бугунги кунда ЎзМТДПнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашида 8 нафар ва туман (шаҳар) Кенгашларида 71 нафар партиядан сайланган депутатлар фаолият юритмоқда. Ҳисобот даврида халқ депуталари вилоят ва туман, шаҳар Кенгашларида мавжуд 13 та партия гуруҳларидан, вилоят ва барча туман Кенгашларидаги партия гуруҳлари сессиялар кун тартибига 21 та масалалар киритишиб тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди. Депутатлик фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши бу фуқаролар мурожаатлари ҳамда қонунлар ва ҳукумат қарорларининг ижроси юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари билан мурожаат этиб, муайян вазифаларни ҳал этишдир. Партия вилоят кенгаши томонидан олиб борилган таҳлиллар натижасига кўра, 2018 йилда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига партиямиздан сайланган депутатлар томонидан 512 та депутатлик сўровлари амалга оширилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 68 тага кўпайган. 2019 йил 1 январь ҳолатига вилоятда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзолари сони 19082 нафарни, БПТлар сони 519 та бўлиб шундан, 30 ёшгача бўлганлар 11027 нафарни, аёллар эса, 7769 нафарни ташкил этмоқда.

IMG_2396.JPG

Албатта, ушбу кўрсаткичлар вилоятда партия фаолларини ҳали имкониятлардан етарлича фойдалана олди дейишга асос бўлмайди. Хусусан, айрим туман кенгашларидаги депутатлик гуруҳи томонидан сессияларга умуман масала киритилмаган бўлса, айримларида маҳаллий бошқарув идоралари раҳбарларининг ҳисоботи эшитилмаган. Шунингдек, жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш борасида ҳам эътиборсизликка йўл қўйилган ҳолатлар мажлис кун тартибида асосий муҳокамаларга сабаб бўлди.

Пленумда ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси ўринбосари Нодиржон Мухторов сўз олиб, партия фаолларининг олдида турган муҳим вазифалар, уларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қисқа фурсатларда амалий ишларга киришиш лозимлигини таъкидлади.

IMG_2403.JPG

Мажлисда сўз олган фаоллар 2019 йил мамлакатимизда вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга жиддий тайёргарлик кўриш лозимлигини таъкидлаб, бу борадаги фаолиятни яхшилаш ҳамда кўзланган мақсадга эриши йўлидаги ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинган Мажлис сўнгида фаолиятида сусткашликка йўлган қўйган туман кенгашларини танқид қилиш билан бирга яхши натижани қайд этган маҳаллий кенгашларга ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.



ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот хизмати




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz