ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


16.11.2018

Аждодларга муносиб бўлиш бахти


Ўзлигини унутмаган халқ мангуликка дахлдордир. Бу шунчаки чиройли сўзлар эмас. Аксинча, асрлар синовидан ўтган асл ҳақиқат. Буни ота-боболаридан мерос бўлиб келаётган урф-одат ва анъаналарни кўз қорачиғидек асраб, уларни келгуси авлодга бус-бутунлигича етказиб келаётган халқларнинг бугунги тараққиётида яққол кўриш мумкин. Аслида ҳам миллатни - миллат, элни - эл қилган ҳам ўша халқнинг бошқаларникига ўхшамайдиган удумларидир. 

Азал-азалдан аждодларимиз фарзандларига ота-боболари ким бўлганлиги, қандай яшаганлигини уқтириб, имкон қадар тўлиқроқ маълумот беришга уриниб келишган. Бу бежизга эмас албатта. Негаки, бу орқали аждодлари мисолида ёш авлод камолотига муҳим таъсир кўрсатилган. Мустабид йилларида бир қадар унитилган бу қадрият истиқлол шарофати билан қайта бўй кўрсатди. Ушбу эзгу анъананинг қадр топиши ва тикланиши йўлидаги сайъ-ҳаракатлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва унинг фаоллари четда қолаётгани йўқ. Партиянинг дастур ва ғояларидан келиб чиқиб ўтказилаётган бир қатор тадбирлар, кўрик танловлар фикримиз далилидир.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан ўтказилаётган “Менинг шажарам” Республика кўрик-танлови доирасида иштирокчилар ўзларининг бу борадаги билим ва кечинмаларини намоён этишмоқда.

Хусусан, мазкур танловнинг Сариосиё туман босқичи ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Унда иштирокчилар ота-боболарининг эзгу амалларидан фахрланишлари ҳамда уларга муносиб бўлиш йўлидаги интилишлари ҳақида сўз юритиш баробарида, оилаларидаги соғлом муҳит бу анъанани сақлаб қолиш мақсадида қилаётган ҳаракатларини намойиш этишди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, бошқа иштирокчиларга нисбатан ўзининг топқирлиги, кенг дунёқараши аниқ режа ҳамда мақсадлари билан фаолроқ бўлган туманнинг “Дийдор” маҳалласида истиқомат қилувчи Раъно Турсунова танлов ғолиби деб топилди ва партиянинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

hfghfg.jpg


ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот хизмати                                                 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz