ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


10.05.2019

Дориломон кунлар шукронаси


ЎзМТДП Сурхондарё вилояти кенгаши туманларда Президентимизнинг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда партия дастурий вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида “Эътибор ва ғамхўрлик — инсоний бурч!” шиори остида уруш фахрийларини йўқлов тадбирларини ташкил қилмоқда.

ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Хамраев бошчилигидаги бир гуруҳ партия Марказий ва Сурхондарё вилоят кенгашлари фаоллари Термиз шаҳри “Гулираъно” МФЙ Ёшлар кўчаси, 18 хонадонда истиқомат қилувчи 1925 йилда туғилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шерали бобо Хайдаров ҳамда “Меҳрабод” МФЙ да яшовчи 1926 йилда туғилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Саид бобо Тўраевлар хонадонларида бўлишди.

IMG_5348.JPG

IMG_5365.JPG

Уруш кўрган кексалар билан суҳбат чоғида нуронийларимизнинг ҳар бир сўзи биз учун ўгит, ҳар бир насиҳати келажагимиз учун қўйилган таъмал тоши эканлиги алоҳида таъкидланиб, байрам совғалари улашилди.





Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz