ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


02.08.2019

Эзгу ташаббуслар илгари сурилмоқда


Ахборот асрида яшаяпмиз. Қайси фикр тўғри, қайси ғоянинг мағзи бутунлигини халқимиз тезда илғайдиган пайт келди. Инсон манфаатларига, юрт тақдирига дахлдор масала борки, ҳеч қачон қадрини йўқотмайди.  Бу ҳаётий ҳақиқатлар эса сиёсий майдонда ҳам ўз исботини топган. Кези келганда сиёсий партияларнинг йўлини, йўналишини белгилаб олишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

1.jpg

Термиз шаҳрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш ҳамда партиянинг сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ўтказилган дебатда ҳам  халқ фаровонлиги, юрт тараққиётига оид бир қатор эзгу ташаббуслар илгари сурилди.

2.jpg

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, партиядан сайланган халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари, вилоят туризм ва маданият бошқармалари раҳбарлари, вилоятдаги олий ўқув юртлари ўқитувчилари, вилоят маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш инспекцияси, Термиз Археология музейи, Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театри, вилоят қўғирчоқ  театри ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбир бахс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

4.jpg

Тадбирда  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформаси лойиҳаси кенг муҳокама қилиш баробарида, бир  қатор таклиф ва мулоҳазалар ўртага  ташланди.

Хусусан, халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши депутати Қудрат Асроров,  Сурхондарёда элимиз суйган рассом Рўзи Чориев номидаги рассомчилик мактабини ташкил қилишни, партия фаоли, Республика “Ёшлар овози” газетасининг Сурхондарё вилоятидаги мухбири Наргиза Рахматуллаева миллий достончилик санъатини ривожлантиришни партия сайловолди Дастурида белгилашни таклиф қилди.

3.jpg

 Маълумки, ЎзМТДП ўз сайловолди Платформасида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва бошқа соҳаларини янада ривожлантириш бўйича бир қатор сайловолди ташаббусларни илгари сурмоқда. Жумладан, ижтимоий-сиёсий йўналишда фуқароларни “Инсонни ўзгартирмасдан, жамиятни ўзгартириб бўлмайди” деган умуммиллий ғоя атрофида  бирлаштириш, бу борада ҳар бир фуқаронинг ислоҳотлар жараёнида ўз устида фаол ишлаши, билим олиши, тадбиркорликни йўлга қўйиши, коррупция, кўзбўямачилик каби ҳолатларда иштирок этмаслик ва уларга нисбатан муросасиз  курашиши, ёшлар тарбиясига бефарқ бўлмаслик каби инсоний фазилатларни янада юксалтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда Ўзбекистондаги маданий мерос обидалари, музейлар, мамлакат шаҳарларининг тарихий қиёфасини сақлаш, бутун инсониятнинг бойлиги бўлган тарихий объектлар, меъморий ёдгорликларни асраб-авайлаш ва қайта тиклаш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида урғу берилмоқда.

5.jpg

Бир сўз билан айтганда, партиянинг сайловоди Платформаси лойиҳасида дунё саҳнида янги Ўзбекистон бўлиб танилаётган Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг орзу интилишларининг рўёбга чиқаришда мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайдиган халқчил эзгу ғоя ва ташаббуслар илгари сурилаётганлиги барчага манзур бўлаётир.

 


Салоҳиддин Норқобилов,
ЎзМТДП фаоли


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz